Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бутун умрини илму фан равнақи йўлида сарфлаган фидойи олим, филология фанлар доктори Иноятулло Сувонқуловдан мерос бўлиб қолган кутубхонани олимнинг фарзанди Матлуба Иноятулло қизи Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказига топширди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тақдимот маросимида Цивилизация маркази раҳбарлари ва ходимлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, ЎзРФА Тил ва адабиёт институти ходимлари академик Тўра Мирзаев, профессор Иброҳим Ҳаққул ва бошқа олиму ижодкорлар иштирок этдилар.
Тақдимот маросимини Марказ раҳбари Шоазим Миноваров кириш сўзи билан очди. Сўнг Марказ раҳбари ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, профессор Иброҳим Ҳаққул, академик Тўра Мирзаевлар сўзга чиқиб, фидойи олимнинг бебаҳо китоблар жамланган кутубхонасининг ушбу Марказга топширилгани жуда ҳам савобли иш бўлгани, бу китоблардан қанчадан-қанча илм аҳллари фойдаланишларини гапириб ўтдилар.
ЎМИ Матбуот хизмати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч ким қўл меҳнати билан топган таомидан кўра яхшироқ нарса еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".