Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Май, 2025   |   10 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:40
Қуёш
05:12
Пешин
12:25
Аср
17:20
Шом
19:31
Хуфтон
20:57
Bismillah
08 Май, 2025, 10 Зулқаъда, 1446

Малайзиянинг етакчи ислом университетлари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланади

19.12.2019   2542   1 min.
Малайзиянинг етакчи ислом университетлари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов ва Бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев бошчилигидаги делегация 2019 йил 19-21 декабрь кунлари Малайзияга ташриф буюради. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатимизнинг Малайзиядаги Элчихонаси берган маълумотга кўра ташриф чоғида Ўзбекистон делегацияси “Миллий суверенитетни қўлга киритишда тараққиётнинг роли” мавзусидаги Куала-Лумпур саммитида иштирок этади.

Саммит 2014 йилдан бери ўтказиб келинади. Унда мамлакат етакчилари, турли давлатларнинг жамоатчилик, ишбилармонлик, академик ва илмий доиралари вакиллари иштирок этиб, мусулмон олами олдида турган таҳдидларни бартараф этиш, бу борада илғор тажрибаларни алмашиш ҳамда ислом тамаддунини ривожлантиришнинг энг мақбул йўлларини излаб топиш бўйича фикр алмашади.

Малайзия Бош вазири Маҳатҳир Моҳаммад Саммитнинг раиси ҳисобланади.

Тадбир ишида Осиё ва Яқин Шарқнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳамда бошқа мамлакатлар ҳукуматларининг юқори мансабдорлари иштирок этиши режалаштирилган.

Ўзбекистон делегацияси ташрифи дастурида Куала-Лумпур шаҳрида қатор вазирлик ва идоралар, Малайзиянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг Малайзиянинг қатор етакчи ислом университетлари ва илмий-тадқиқот марказлари билан амалий ҳамкорлиги тўғрисида битим имзолаш ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Мотуридий таълимоти билимдони” танлови бошланди

07.05.2025   1816   1 min.
“Мотуридий таълимоти билимдони” танлови бошланди

Хабар берганимиздек, бугун Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасида “Мотуридий таълимоти билимдони” интеллектуал беллашувининг Республика босқичи бошланди.


Мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларидаги саралашдан ўтган талабалар иштирок этмоқда.


Тадбир Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.


Беллашув Имом Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросини чуқур ўрганиш ва уни тарғиб қилишга қаратилган. Иштирокчилар мотуридийлик таълимотининг асосий қоидалари ва ақидавий ечимлари бўйича ўз билимларини намоён этишмоқда.


Бу мусобақа — илм, маърифат ва соф эътиқодни мустаҳкамловчи муҳим воқелик!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

“Мотуридий таълимоти билимдони” танлови бошланди “Мотуридий таълимоти билимдони” танлови бошланди “Мотуридий таълимоти билимдони” танлови бошланди “Мотуридий таълимоти билимдони” танлови бошланди
Ўзбекистон янгиликлари