НАМОЗ КИТОБИ: АЗОН
НАМОЗ КИТОБИ
*** Вожиб бўлишининг шартлари ***
Кишига намоз ўқиш фарз бўлишининг учта шарти бор: Ислом, балоғат, ақл. Лекин етти ёшга тўлган болалар намоз ўқишга буюрилади. Ўн ёшга тўлганида ҳам намоз ўқимаса, ўргатиш мақсадида фақатгина кўл билан урилади, таёқ билан урилмайди.
Изоҳ: Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фарзандларингиз етти ёшга тўлгач, намоз ўқишга буюринглар, ўн ёшга кирганида ҳам намоз ўқимасалар (енгил) уринглар ва ётоқларини ажратинглар», деб марҳамат қилганлар.
*** Вожиб бўлишининг сабаби ***
Вожиб бўлиш сабаби намоз вақтларининг киришидир. Намознинг аввалги вақти кириши билан бутун вақтнинг бир қисмида уни адо этиш вожибдир.
Изоҳ: Намоз луғатда дуо деган маънони англатади. Шариатда эса бошланиши ифтитоҳ такбири, охири салом бўлган махсус ҳаракат ва лафзлардан иборат ибодатдир. Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ҳижратларидан бир ярим йил аввал, Мерож кечасида фарз қилинган.
*** Намоз вақтлари ***
Бир кеча-кундузда фарз намозларнинг беш вақти бор:
*** Икки фарз намознинг бирга (жамъ) ўқилиши ***
Икки фарз намозни бир вақтда ўқиш (яъни, жамъ қилиш) узр туфайли бўлса ҳам, жоиз эмас. Фақат Арафотда иҳромда бўлиш ва ҳожилар раҳбари ёки унинг вакилига иқтидо қилиш шарти билан пешин, аср намозлари пешин вақти ичида, Муздалифада эса шом ва хуфтон намозлари хуфтон вақти ичида жамъ қилиб ўқилади, Муздалифага кетаётиб, йўлда шом намозини ўқиш жоиз эмас.
*** Мустаҳаб бўлган намоз вақтлари ***
*** Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтлар ***
Қуйидаги уч вақтда на фарз ва на бу вақтлар кирмасидан аввал зиммага вожиб бўлган намозларни ўқиш жоиз эмас.
Фақат қуёш ботаётган пайтда ўқилаётган аср намозини тамомлаш, шу вақтда ўқилган оятларнинг тиловат саждасини қилиш ҳамда ҳозир бўлган майитнинг жаноза намозини ўқиш кароҳат билан жоиздир.
*** Нафл ва суннат намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтлар ***
*** Азон ва такбирнинг ҳукмлари ***
Муқимликда ва сафарда бўлсин, хоҳ ёлғиз, хоҳ жамоат бўлиб фарз намозларини ўз вақтида ёки қазосини ўқиш олдидан эркакларнинг азон ва такбир айтишлари суннати муаккададир. Аёлларга эса макруҳдир.
Изоҳ: Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва самом, билан саҳобалар бир куни мусулмонларга намоз вақти кирганини билдириш учун бирор усул ё восита топиш ҳусусида суҳбатлашиб, энг мақул усулни излашга киришадилар. Барча ўз фикрини айта бошлайди. Кимдир занг (қўнғироқ) чалинсин, деди. Пайғамбаримиз «бу насронийлар одатидир», деб рад қилдилар. Кимдир «карнай (қувур) чалайлик» деди. «Бу яҳудийлар одатидир», дедилар Аллоҳ Расули. Баъзи саҳобалар ноғора чалишни таклиф қилдилар, Пайғамбаримиз: «Бу Бизанс (шар-қий Рум) одатидир», дедилар. Баъзилар олов ёқайлик деди. Пайғамбаримиз: «Бу мажусийлар одати», деб қабул қилмадилар. Кимдир «масжид томига байроқ тикайлик, кўрганлар намоз вақти бўлганини билсин» деди. Бу фикр ҳам Пайғамбаримизга ёқмади. Аниқ бир фикрга келмасдан тарқалишди. Абдуллоҳ ибн Зайд ҳам уларнинг ораларида эди. Ўша кунни эслаб шундай дейди: «Ўша тунда шундай хаёл-тушунчалар билан уйқуга ётдим. Уйқу ва бедорлик аралаш ҳолатда чиройли кийинган бир кишини кўрдим. Девор устида кўлига занг ушлаган ҳолда менга тикилиб ўтирарди. Унга: «Қўлингдагини менга сотасанми?» дедим.
Бундан чиройлироқ усулни ўргатайми? – деди ва ўрнидан туриб, бизга маълум жумлалар билан азон айтди. Бир оз ўтир-ганидан сўнг яна туриб, бизга маълум шаклда такбир айтди. Эрталаб уйғонгач, дарҳол Расулуллоҳнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ҳузурларига бориб, тушда кўрганларимни сўзлаб бердим. Шунда Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, «Ўша яшил либосли киши сизга ўргатган жумлаларни Билолга ўргатинг, бизга айтиб берсин. Унинг овози чиройлидир», дедилар. Бироз ўтгач Ҳазрати Умар, розийаллоҳу анҳу, келиб, вазиятдан хабар топгач: «Худди шундай тушни мен ҳам кўрдим, лекин Абдуллоҳ ибн Зайд бир оз эртароқ ҳаракат қилибди», дедилар. Бу орада бир неча саҳобалар ҳам келиб худди шундай туш кўрганларини айтадилар. Бу хусусда Пайғамбаримизга ҳам алоҳида ваҳий келган эди. Бир ривоятга кўра, Ҳазрати Умар, розийаллоҳу анҳу, кўрган тушини айтиш учун, эрта тонг Пайғмбаримизнинг ҳузурларига югурадилар. У зот, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ўзларига ҳам шундай ваҳий келганини айтадилар. Демак, азон бугунги жумлалари билан араб тилида баъзи саҳобаларга туш, Пайғамбаримизга эса, ваҳий орқали ўргатилган. Шу боис азон лафзларини ўзгартириш, бошқа тилда айтиш, туш ва илҳом орқали маълум қилинган илоҳий мақсадга зид бўлади.
*** Азон ***
Азон аввалида тўрт, охирида икки марта такбир (Аллоҳу Акбар) дейилади. Шаҳодатлар «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ» ва «Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ» лафзларида таржиъ (яъни, жумлаларни баланд овозда айтишдан аввал ичида айтиб олиш) қилинмайди (таржиъ Шофеъий мазҳабида суннат, Имоми Аъзам мазҳабига кўра, макруҳдир).
Такбир худди азон каби айтилади. Фақат бомдод намозининг азонида «Ҳаййа алал фалаҳ» жумласидан сўнг, «Ас солату хойрум мин ан-навм» ва барча фарз намозларнинг такбирларида икки марта «Қод қоматис солаҳ» дейилади. Азон жумлалари алоҳида-алоҳида чўзиб айтилса, такбир жуфт-жуфт қилиб, тезроқ айтилади.
*** Арабчадан бошқа тилда азон айтиш ***
Маъноларини тўла ифода қилса ҳам, азон ва такбирни арабчадан бошқа тилларда айтиш жоиз эмас.
*** Муаззинга оид мустаҳаб амаллар ***
Муаззиннинг солиқ киши бўлиши.
Шунингдек, шом намозида уч қисқа оят ўқиладиган ёки уч қадам босадиган даражада кутилади.
*** Азоннинг макруҳлари ***
*** Қазо намозларида азон ***
Қазо намозларини ўқиш учун азон ва такбир айтилади. Бир неча қазо намозини бир вақтда ўқтш учун дастлабкисида азон ва такбир айтилади. Қолганларида азон тарк қилинса ҳам, такбирни тарк қилиш макруҳдир.
*** Азон эшитилганида нима дейилади? ***
Азон айтилганида тўхтаб, уни эшитиш, азон жумлаларини такрорлаш одобдандир. Фақат «Ҳаййа алас-солаҳ» ва «Ҳаййа алал-фалаҳ»дан сўнгра (Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ) ҳамда бомдод намозида («Ас-солату хойрум мин ан-навм») жумлаларидан сўнг, «Содақта ва барорта» (тўғри айтдинг) ёки «Машааллоҳ», (Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади) дейди. Азон тамомлангач, муаззин ва эшитган кишилар қуйидаги васила дуосини ўқийдилар:
Аллоҳумма робба ҳазиҳид-даъватит-таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафаъатаҳу йавмал кийамаҳ. Иннака ла тухлифул миъад!
Маъноси: «Эй ушбу комил даъват (азон) ва намознинг ҳақиқий эгаси бўлган Аллоҳим! Муҳаммадга, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, шафоатчилик салоҳиятини ва олий мартабани бергин. Ва у зотни Ўзинг ваъда қилган Маҳмуд — жаннатдаги энг гўзал мақомга эриштиргин!
*** Намознинг шартлари ***
Намознинг дуруст бўлиши учун қуйидаги шартлар лозимдир:
Изоҳ: Бошқа бир нарса билан алоқаси, боғланиши бўлган нарса ўша бошқа нарсанинг ичида бўлса, рукн деб аталади. Масалан, намозда руку килиш каби. Агар у ўша бошқа нарсага ҳеч бир таъсир кўрсатмай, фақат унга олиб борувчи бўлса, сабаб деб номланади. Масалан, намознинг фарз бўлиши учун вақтнинг кириши каби. Агар унга олиб борувчи нарса, ўша бошқа нарсага таянган бўлса, у шарт деб аталади. Масалан, намозга таҳорат қилиш каби. Агар унга таянмаган бўлса, аломат дейилади. Масалан, намозга азон айтиш каби. Демак, шарт нарсанинг ташқарисида бўлиб, ўша нарсанинг мавжудияти унга таянган сабабдир. Рукн эса, ҳар қандай бир нарсанинг ичида бўлиб, ўша нарсанинг мавжудияти унга таянган сабабдир.
Изоҳ: Бу ҳукм Ибн Масъуд, розийаллоҳу анҳу, Пайғамбаримиздан, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ривоят қилган ҳадиси шарифдан чиқарилган, яъни, Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Ибн Масъудга, розийаллоҳу анҳу, «Аттаҳиййату»-ни ўргатгач, «буни ўтириб ўқиганингиздан сўнг, намозингизни тамомлаган бўласиз», деб намозни тамомлаш ташаҳҳуд ўқишга ёки шунча миқдор ўтиришга боғлиқ эканини баён қиладилар.
*** Намознинг рукнлари ***
Юқорида баён қилинган шартлардан қуйидагилари намознинг рукнлари ҳисобланади:
Изоҳ: Намоз ибодатаарнинг энг фазилатлиси бўлса, сажда намознинг энг муҳим рукнидир. Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва самам, сажда ҳақида шундай дейдилар: «Банданинг Парвардигорига энг яқин бўлган пайти сажда ҳолатидир. Сажда қилган ҳолда Аллоҳга кўп-кўп дуо қилинглар». Сажда ҳолида инсоннинг манманлик ва устунлик даъволарини ташлаб, камтаринлик рамзи бўлган тупроққа тенг жойлашуви Аллоҳ ҳузурида эътиборлидир. Ибодатларнинг энг муҳими бўлган, намоз, инсоннинг нафс ва шайтон васваса қилаётган манманлик ва кибр-ҳаво туйғуларидан қутулиб, буюк Парвардигори ҳузурида ўзининг ожиз ва заиф банда эканини тан олишидир. Намоз мўминнинг мерожидир ва унинг энг фазилатлиси хушуъ-хузуъ, ичида тавозеъ билон адо қилинганидир.
Изоҳ: Намоз шартларининг бир қисми (таҳорат қилиш, аврат жойларини ёпиш, қиблага юзланиш, вақтнинг кириши, ният, ифтитоҳ такбири каби) намозни бошлашнинг дурустлиги шартлари, қолганлари эса намозни давом эттириш дурустлигининг шартларидир.
Қавилмаган кийимнинг бир тарафи ҳаром бўлса, иккинчи тоза тарафини тўшаб, устида намоз ўқиш жоиздир.
Намоз ўқиётган киши салласининг икки учидан бири ифлос бўлса, уни пастга осилтириб, тоза томонини бошида қолдирса, ҳаракатланганида тоза томоннинг ифлос учи қимирламаса, (бундай салла билан ўқилган) намоз жоиздир. Агар бунда салланинг ифлос учи ҳам қимирласа, у билан намоз ўқиш жоиз эмас. Чунки тоза томони ҳаракатланганида салланинг ифлос учи қимирласа, у салланинг асосий қисмидан ҳисобланади. Кишининг либосида намозга монеъ бўладиган миқдорда нажосат бўлиб, уни кетказишга сув ёки бирор бошқа суюқлик топа олмаса, ўша ҳолатда намоз ўқийди. Сув топилса, намозни қайта ўқиши шарт эмас.
КЕЙИНГИ МАВЗУЛАР:
НАМОЗ КИТОБИ:
Аврат жойларини ёпа олмаган кишининг намози;
Яланғоч кишиларнинг намози;
Қиблага юзланиш;
Намознинг вожиблари;
Намознинг суннатлари;
Намознинг одоблари;
Намоз ўқиш тартиби;
Қўлни кўтариш суннат бўлган ҳолатлар;
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Мўмин банда эшитган нарсасини сўраб-суриштирмай гапиришдан эҳтиёт бўлиши лозим.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!” (Ҳужурот сураси, 6-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишига гуноҳ учун эшитган нарсасини гапирмоқнинг ўзи кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Муслим ривояти).
Демак, эшитган гапини одамларга гапираверган киши ёлғончилардан саналади. Мўмин банда эса ёлғончи бўлмайди.
Имом Молик ривоят қилган ҳадисда Савфон ибн Сулайм розияллоҳу анҳу «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Ё Аллоҳнинг Расули! Мўмин қўрқоқ бўлади-ми?” деб сўрадилар.
“Ҳа”, дедилар.
“Ё Аллоҳнинг Расули! Мўмин бахил бўлади-ми?” дедилар.
“Ҳа”, дедилар.
“Ё Аллоҳнинг Расули! Мўмин ёлғончи бўлади-ми?” деб сўрадилар.
“Йўқ”, деб жавоб бердилар».
2. Мўмин банда бирор кишини масхара қилмаслиги лозим.
“Эй, мўминлар! (Сизлардан) бирор миллат (бошқа) бир миллатни масхара қилмасин! Эҳтимолки, (масхара қилинган миллат) улардан яхшироқ бўлса” (Ҳужурот сураси, 11-оят).
Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бир биродарини бир айбда айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни содир этмагунича вафот этмайди”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Оиша розияллоҳу анҳо: “Мусибатга учраган бир киши бир гуруҳ аёллар олдидан ўтди. Аёллар уни масхара қилиб, кулишди. Ўша аёлларнинг кўпчилиги ўша мусибатга мубтало бўлишди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳ таоло бошқа бир оятда масхара қилувчиларнинг ҳолига вой бўлиши ҳақида огоҳлантиради: “(Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи ҳар бир кимсанинг ҳолига вой!” (Ҳумаза сураси, 1-оят).
3. Мўминлар бир-бирларини мазах қилишлари ва лақаблар билан атамасликлари лозим.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилмангиз ва бир-бирларингизни лақаблар билан атамангиз!” (Ҳужурот сураси, 11-оят).
4. Мўминлар гумондан четда бўлишлари лозим.
Аллоҳ таоло бундай буюради: “Эй, мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир” (Ҳужурот сураси, 12-оят).
5. Мўминлар ўзгалар айбини қидиришдан ва уларни ғийбат қилишдан сақланишлари лозим.
“(Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир” (Ҳужурот сураси, 12-оят).
Даврон НУРМУҲАММАД