Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Август, 2024   |   21 Сафар, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:19
Қуёш
05:44
Пешин
12:30
Аср
17:08
Шом
19:08
Хуфтон
20:26
Bismillah
26 Август, 2024, 21 Сафар, 1446

11.12.2019   933   1 min.
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ҳар бир мурожаат ўз ечимини топмоқда

21.08.2024   6020   1 min.
Ҳар бир мурожаат ўз ечимини топмоқда

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан аҳоли билан самимий мулоқотлар йўлга қўйилгани кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, фуқаролар қабули давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳол. 

Бугун, 21 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитди.

Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган масжидлар ҳолати, имом-хатиб фаолияти, оилавий масалалар, диний таълим ҳамда моддий ёрдам олиш сингари масалаларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.

Жумладан, оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.

Мана шундай самимий қабул ва ғамхўрликдан мамнун бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти томонидан кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлишиб, хайрли дуолар қилишди.

 Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ҳар бир мурожаат ўз ечимини топмоқда Ҳар бир мурожаат ўз ечимини топмоқда Ҳар бир мурожаат ўз ечимини топмоқда Ҳар бир мурожаат ўз ечимини топмоқда
Ўзбекистон янгиликлари