Мусулмон меъморлигидаги энг яхши давр Амир Темур ва унинг авлодлари номи билан боглиқ. Темурийлар даврида қурилиш ишлари, меъморчилик мисли кўрилмаган даражада ривожланган. Амир Темур буюк иморатлар, масжид ва мақбаралар, улкан боғу-роғлар, сув иншоотлари барпо этганлиги билан ҳам машхур.Темур ва унинг авлодлари даврида Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Шахрисабз, Қарши, Туркистон, Ҳирот, Машҳад, Нишопур, Қобул ва бошқа шаҳарларда буюк яратувчилик ишлари олиб борилганди. Албатта, Амир Темур биринчи навбатда ўз пойтахти Самарқандни дунёнинг энг гўзал ва обод, кўркам шаҳрига айлантиришни истар эди. Уни даврида Самарқанднинг довруғи достон бўлади. Шаҳарнинг тўрт томонида тўртта дарвозаси бўлган.Самарқанднинг ўзида соҳибқирон ҳукмронлиги даврида 80 га яқин ҳаммом, катта 5 та бозор бўлган. Хукмдор пойтахти атрофини боғларга айлантирган. Бундан ташқари Шаҳрисабздаги “Оқ сарой” ўз даврининг энг муҳташам, бетакрор, мураккаб меъморий ечимга эга иншооти булган. Орадан бир неча юз йилликлар ўтган бўлсада Амир Темур ва Темурийлар бунёд этган иншоотлар ўз маҳобати ва гўзаллиги билан жаҳон меъморлигининг асл дурдоналаридан бири бўлиб турибди.
Қуйида Темурийлар томонидан бунёд этилган баъзи иншоотларни эътиборингизга ҳавола этамиз
Жоме масжиди (Бибихоним номи билан аталувчи масжид)
(“Шоҳизинда”—«тирик шоҳ» маъносини беради).«Шоҳизинда» ансамблида Темур ва темурийлар қурдирган мақбараларнинг сони 20 дан ошади.
«Гури Амир Мақбараси» Соҳибқирон шу ерга дафн этилган. Ана шундан сунг ушбу обида темурийлар сулоласининг хилхонасига айланади. Унда Амир Темурдан ташқари соҳибқироннинг ўғиллари Умаршайҳ Шохруҳ ва Мироншоҳ, набираси Мирзо Улуғбек ва Амир Темурнинг пири Саййид Бараканинг ҳам сағаналари бор.
“Занги ота” мақбараси
“Сузук ота “ мажмуасидаги қадимги масжид
“Шайхонтоҳур мақбараси”
Мақола ва расмлар муаллифи Шаҳзод Шомансуров
Имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича кўчма семинар бугун республикамизнинг Қораўзак ва Тахтакўпир туманларида ташкил этилди. Қораўзак туманидаги марказий "Идрис эшон" жоме масжидида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳрамаддин Разов бошчилигида соҳа ходимлари, маҳалла раислари ва зиёратчилар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, сайёр тадбирда амалга ошириладиган ишлар кўлами тушунтирилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Қораўзак ва Тахтакўпир туманларининг 5 та масжиди ва 19 та маҳалласига бириктирилди. Улар ўзларига бириктирилган маҳалла ҳудудидан 101 та муаммоли хонадонга кириб, ўша ерда яшаётганларнинг ҳолидан хабар олди, яшаш шароитлари билан яқиндан танишди ва суҳбатлашди. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, фикр-мулоҳазалари тингланди. Имом-хатиблар 10 та тоифага мансуб 101 та оилага маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот ва амалий ёрдам тадбирларини олиб борди.
Шунингдек, масжидлар атрофида ободонлаштириш ва тозалаш ишларини олиб бориш, иш юритиш, жамоани бошқариш жиҳатлари ҳам ўрганилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини ўқиб, йиғилган қавмга, "Тинчлик бахти. Шукроналик. Илм олиш фазилати. Ёт ғоялар таъсиридан сақланиш. Миссионерлик ҳаракатларининг салбий оқибатлари" каби долзарб мавзуларда маърузалар қилди.
Тадбир якунида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Қораўзак ва Тахтакўпир туманлари имом-хатибларининг маънавий-маърифий, масжид бошқарувидаги ишларига кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Ташриф давомида қозиёт қозиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Қораўзак туманидаги "Идрис эшон" масжидининг янгидан қурилаётган биносининг қурилиш ишлари билан танишди.
Б.АББАЗОВ,
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ходими