Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Июн, 2025   |   21 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:29
Аср
17:39
Шом
20:02
Хуфтон
21:40
Bismillah
17 Июн, 2025, 21 Зулҳижжа, 1446

Нур-Султон шаҳрининг 12 та масжидларида эҳсон учун тўлов терминаллари ўрнатилди

05.12.2019   1923   1 min.
Нур-Султон шаҳрининг 12 та масжидларида эҳсон учун тўлов терминаллари ўрнатилди

Қозоғистон пойтахтида Қозоғистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ўрнатилиши кўзда тутилган хайрия учун тўлов терминалларини ўрнатиш бўйича лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Muslim.kz сайтининг маълумотига кўра, тадбирда Қозоғистон бош муфтийси Серикбой ҳожи Сотиболди ўғли, Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Даврон Абаев ва бошқа мутасадди идора ва ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишган.

Қозоғистонни рақамлаштириш бўйича йирик дастурнинг бир қисми бўлган лойиҳа доирасида, эҳсонларни тўлаш мумкин бўлган 32 та тўлов терминалларини пойтахтдаги 12 та масжидда ўрнатиш бошланади. Бунда хайрия тизимда шаффофликка эришиш мақсад қилингани қайд этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Осойишталик сири

17.06.2025   1898   1 min.
Осойишталик сири

Эр-хотин тез-тез уришиб қолаверди. Шунда аёли эрига: 
 

– Дадаси, қўшниларимиз бирор марта уришганини эшитмадим. Биз эса тез-тез жанжаллашиб қоляпмиз. Қарши бўлмасангиз, қўшни аёлдан бунинг сирини билиб келаман, – деди. 
 

Эри рози бўлди. Аёл қўшни аёл билан суҳбатлашгани чиқиб, ундан  оилада осойишталикни сақлаш сири ҳақида сўради. 
 

Бу пайтда қўшни аёл ошхонада овқат қилаётган, унинг эри эса столда бир нималарни ёзиб ўтирганди. Шунда бирдан телефон жиринглади. Эри телефон олдига борар экан, бехос стол устида турган вазани туртиб юборди. Ваза ерга тушиб, синди. Бу ҳолни кўрган аёли дарров келиб вазани синиқларини тера бошлади. Эри аёлига айбдорона қараб, узр сўради. Аёли эса: “Аслида мен сиздан узр сўрайман. Чунки вазани стол устига – ноқулай жойга қўйган эканман”, деди.


Бу ҳолни кузатган қўшни аёл уйига қайтиб келди ва нималар кўрганини айтиб берди. Сўзи якунида: “Оддий бир ишда улар иккаласи ҳам ўзини айбдор ҳисобларкан. Биз эса ҳар ишда ўзимизни ҳақ, деймиз. Жанжалимиз сабаби шундан экан”, деди.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман» (Имом Абу Довуд ривояти). 
 

Мана, осойишталик сири нимада экан! 

Акбаршоҳ Расулов

 

Ибратли ҳикоялар