Бир кунда беш маҳал (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга фарздир.
БОМДОД НАМОЗИ
Бомдод намози тонг отгандан то қуёш чиққунича ўқилади. Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз, жами тўрт ракатдир. Фарз амални (намозни) адо этган киши охиратда савобга эришади, уни адо этмаган киши азобланади. Суннат амалини адо этган киши улкан савобга эришади.
Бомдод намозининг икки ракат суннати бундай ўқилади:
Қўллар боғлангач, ичда ўзи эшитадиган даражада сано ўқилади: Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук.
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сенга ҳамд айтиб барча айблардан поклигингни ёд этаман. Исминг улуғдир. Улуғлигинг ҳамма улуғлардан улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир».
Санодан сўнг ичида «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дейилади ва Фотиҳа сураси ўқилади.
ФОТИҲА СУРАСИ
Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн. Ар-роҳманир роҳийм. Малики явмиддийн. Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн. Иҳдинас сиротол мустақийм. Сиротоллазийна анъамта ъалайҳим. Ғойрил мағзуби ъалайҳим валаз-золлийн. (Фотиҳа сурасидан кейин овоз чиқарилмасдан “Амийн” дейилиши керак.
Маъноси: «Ҳамд оламларнинг Рабби – Аллоҳгаким, (У) Mеҳрибон, Раҳмли ва жазо (ва мукофот) кунининг (қиёмат кунининг) эгасидир. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз. Бизни шундай тўғри йўлга йўллагинки, у Сен инъом этган зотларнинг йўли (ҳидоят йўли) бўлсин, ғазабга учраган ва адашганларнинг эмас!»
Фотиҳа сурасидан сўнг бир (зам) сура ўқилади. (Зам – қўшимча).
КАВСАР СУРАСИ
Инна аътойнакал-кавсар. Фасолли лироббика ванҳар. Инна шаани ака ҳувал абтар.
Маъноси: «(Эй Муҳаммад!) Албатта, Биз Сизга Кавсарни ато этдик. Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг! Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир».
(Кавсар – жаннатдаги бир ажиб дарё ёки ҳовузнинг номи. Унинг суви асалдан тотли, қор ва сувдан оқ. Ундан ичган киши абадий чанқамайди.)
Рукуда уч марта «Субҳана роббиял азийм» (Улуғ Раббим барча нуқсонлардан покдир), дейилади.
Қавма ҳолида: «Роббана лакал ҳамд» (Эй Раббимиз, барча ҳамд Сенгадир), дейилади (9 –10-расмлар).
Эркаклар чап оёқлари устига ўтириб, ўнг оёқ панжаларини қиблага қаратади (15-расм). Аёллар оёқларини ўнг тарафдан чиқариб ўтирадилар (16-расм).
ЎМИ матбуот хизмати
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ташкил топганига 35 йил тўлгани муносабати билан Олмаота шаҳрида “Марказий Осиё ва Қозоғистонда Ислом: тарихий анъаналар ва замонавий имкониятлар” мавзусида нуфузли халқаро анжуман ўтказилди. Унда турли давлатлардан келган ислом уламолари иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази директор ўринбосари Ғуломиддин Холбоев ҳам қатнашиб, “Сунъий онг (интеллект) ва унинг ҳукми” мавзусида чиқиш қилди.
Дарҳақиқат, сунъий онг (СО) – одам каби фикрлаб, қўйилган муаммога ечим топишга йўналтирилган бугунги технология. Гарчи у турли ускуна ва жиҳозлар кўринишида бўлса ҳам, қарор қабул қилиш, инсоний хулқ-атворга тақлид қилиш каби қобилиятларга эга.
Ахборот асри деб аталаётган бугунга келиб илм-фан ва ахборот-коммуникация технологиялари жуда ҳам тез ва шиддат билан ривожланиб бормоқда. Тараққий этган ўлкаларда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш кенгайиб, у кўплаб соҳаларга кириб бормоқда. Ушбу “онг”нинг шаръий ҳукмига аниқлик киритиш замона фақиҳлари олдида турган муҳим вазифалардан. Зеро, ундан мусулмонлар ҳам кенг миқёсда фойдаланмоқда.
Ўзбекистон уламолари вакили Ғуломиддин домла Холбоевнинг чиқиши шу маънода катта қизиқиш билан тингланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати