Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Қорачой-Черкасияда Республика Қуръони карим мусобақаси ташкил этилди. Ушбу мусобақа натижаларига кўра аниқланган энг яхши қориларга Ҳаж йўлланмаси мукофот сифатида тақдим этилиши эълон қилинган эди.
Қайд этилишча, мусобақанинг икки нафар ғолибига Ҳаж сафари йўлланмаси берилади. «Интерфакс» агентлигининг Қорачой-Черкасия мусулмонлари идорасига таяниб маълум қилишича, Республика мусобақасида 8 ёшдан 90 ёшгача бўлган иштирокчилар қатнашган.
Турли ёш гуруҳлари ўртасида ташкил этилган мусобақада фахрли ўринларни эгаллаган ғолибларга пул мукофотлари тақдим этилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
وحدثنا محمد بن علي أبو جعفر نا عبيد الله بن محمد التيمي نا عبد الرحمن نا طلحة بن يحيى عن أبيه عن طلحة بن عبيد الله قال: دخلت على رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم وفي يده سفرجلة فألقاها إلي أو قال: رمى بها إلي وقال: دونكها يا أبا محمد فإنها تجم الفؤاد.
Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламнинг ҳузурларига кирдим. У зотнинг қўлларида бир беҳи бор эди. Уни менга ташлаб [ёки менга отиб]: “Ол, сенга, эй Абу Муҳаммад, чунки у юракни бақувват қилади”, дедилар”.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД