frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Намоз сабоқлари: Ғусл ва унинг фарзлари (Аудио)

05.11.2019   113879   1 min.
Намоз сабоқлари: Ғусл ва унинг фарзлари (Аудио)

 ҒУСЛ

Эр-хотин қовушганда, эҳтилом бўлганда, яъни, уйқуда ё уйғоқликда маний шаҳват билан чиққанда, аёллар ҳайз ва нифосдан тоза бўлганидан сўнг ғусл (бутун баданни сув билан ишқалаб ювиш) фарз бўлади.

Ҳар жума ва ҳайит намозлари учун ғусл қилиш суннатдир. Бу Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) доимо бажарган амаллардандир.

Ғуслнинг фарзлари: 

  1. Оғизни сув билан томоққа етказиб, ғарғара қилиб чайиш;
  2. Бурунни сув билан ачиштириб чайиш;
  3. Бутун баданни ишқалаб ювиш.

Ғусл қуйидаги тартибда қилинади.

  1. «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дейилади ва ғуслга ният қилинади.
  2. Қўллар ошиқлари билан ювилади.
  3. Икки йўл ювилади ва таҳорат олинади. Баданда маний бўлса, ювиб кетказилади. Аввал бошга, кейин ўнг ва чап елкага сув қуйиб, бутун бадан яхшилаб ювилади. Агар баданда игнанинг учидай қуруқ жой қолса ҳам, ғусл тугал бўлмайди.

ЎМИ матбуот хизмати

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

35 боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди

14.08.2026   47838   1 min.
 35 боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Чирчиқ шаҳрида кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига қувонч улашишга қаратилган саховат тадбири ўтказилди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов тадбирда иштирок этиб, болажонларга самимий тилаклар билдирди.

«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти филиали кўмагида 35 нафар боланинг ҳар бирига велосипед ва турли  совғалар берилди. Шунингдек, тадбирда саховатпеша ҳомийлар томонидан байрамона дастурхон ёзилиб, болажонлар учун кўнгилочар ва байрамона дастур ташкил этилди.

Бундай хайрли ташаббуслар юртимизда инсон қадри, оила ва болалар манфаатларига юксак эътибор қаратилаётганининг яна бир амалий ифодасидир.

Саховат тадбири болажонларга унутилмас қувонч бағишлаб, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари