Бу воқеани Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратлари ўз асарларида келтирадилар:
Германиядаги оёқ кийим ишлаб чиқарувчи корхонада бир турк йигити ишлар эди. Ҳаж мавсуми яқинлашганида йигит корхона хўжайинига анчадан бери ният қилгани - ҳажни адо этиш истаги борлигини айтиб, рухсат сўради. Корхона хўжайини Ханс насроний эди. Хизматчисининг сўзларини эшитиб:
Хизматчи йигит ҳаж фақат белгиланган кунлардагина адо этилишини, бошқа пайтлардаги ибодат ҳаж бўлмаслигини бир амаллаб тушунтиргач, хўжайини:
Ходим хурсанд бўлиб муборак сафарга отландию, фақат мусулмон бўлмаган рахбарининг саломини Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга қандай етказишини ўйлаб қолди. Мадинаи мунавварага етиб келиб, Равзаи муборакка кирди. Сарвари олам солаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтиб, салом берди. Сўнгра омонат қолдирган яқинларининг саломларини бирма-бир йўллади. Якунда ғайридин раҳбарининг саломини эслаб, оғир аҳволда қолди: “Расулуллоҳга қандай етказаман, ахир у мусулмон бўлмаса....” Минг истиҳола ичра ҳужраи саодатга боқиб, айбдорлардек шивирлади: “Ё Расулуллоҳ! Сизга бир Ханс исмли киши ҳам салом йўллади. Фақат у мусулмон эмас, насроний бир киши...”
Сўнгра ибодатларга киришиб, ҳажни адо этди. Истанбул орқали Германияга қайтаркан, ҳамкасбларини учратиб қолди.
-Янгиликни эшитдингми? дея сўрашди ундан.
-Йўқ. Қандай янгилик?
- Ханс мусулмон бўлди....
Йигит донг қотиб қолди. Исломга кирган вақтини сўраб суриштирса айни саломини Фахри коинот алайҳиссаломга етказган куни эди.
Субҳаналлоҳ. Бир ғайридин кишининг Расулуллоҳга эҳтироми сабаб Аллоҳ уни ҳидоят билан, дунёдаги энг улуғ неъмат - иймон неъмати билан мукофотлаб қўйса....
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари
икки дунёда ҳам вожиб бўлишининг мисолидир бу!
Тошкент шаҳар “Тўхтабой” масжиди имом-хатиби
Зокиржон домла Шарифовнинг жума маърузасидан
01.11.2019
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бекобод шаҳридаги Қуръон ва тажвид марказига ташриф буюрдилар.
Марказ маъмурияти ҳамда у ерда таълим олаётган тингловчилар билан бўлиб ўтган суҳбат ҳар жиҳатдан самарали бўлди. Хусусан, учрашувда Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ Қуръони каримни ёдлаш фазилатлари, бу борада яратилган шарт-шароитларнинг қадрига етиш, шукрона келтириш, вақтдан унумли фойдаланиш каби мавзуларда гўзал мавъиза қилиб бердилар.
Ҳақиқатан, Қуръони каримни ёдлаш, оятлар маъно-мазмунларини тафаккур ва тадаббур қилиш ибодат ва чинакам саодатдир.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларнинг яхшиларингиз Қуръони каримни ўрганган ва ўргатганларингиздир", деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти).
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати