“Ҳилол” нашриётида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламига мансуб беш жилдлик “Хислатли ҳикматлар шарҳи” китоби чоп этилди.
Ушбу тўпламдан шайх Ибн Атоуллоҳ Сакандарийнинг “Ҳикамул-Атоийя” китобининг таржимаси ва батафсил шарҳлар ўрин олган. Унда руҳий тарбияга оид асарларни ўрганишга оид мулоҳазалар, қалб кўзи берклигининг далили, алдамчи дунёга нафс ёки қалб назари каби кўплаб масалаларда мазмунли ва хислатли ҳикматлар келтириб ўтилган.
Орзиқиб кутилган ушбу беназир тўплам ўзига хос бежирим қутига жойланган бўлиб, замонавий кўринишга эга. Унинг китобсевар мухлисларимиз қалбидан жой эгаллашига ишонамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Муҳйиддин ибн Арабий айтадилар: “Кимнинг қандай ҳожати бўлса, шом намозининг фарз ва суннатини ўқиб бўлганидан кейин ўрнидан турмасдан Фотиҳа сурасини 40 марта ўқисин. Шундан кейин, Аллоҳдан ҳожатини сўрасин, албатта сўраган нарсасини беради. Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва фойдасини топдик. Фотиҳа сурасини ўқиб бўлганидан сўнг ушбу дуони ўқийди: “Аллоҳим! Сенинг илмингни ўзи Сендан сўрамасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан Ўзинг сўровимга кифоя қил. Сенинг карамингни ўзи Сенга сўзламасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан сўзимга кифоя қил ва қалбимдаги тилагимни ҳосил қил”.
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ