ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА
Лаа илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур росулуллоҳ.
Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир! Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир.
Ашҳаду ал лаа илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ.
Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад (алайҳиссалом) Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига иқрорман.
Ашҳаду ал лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд(у) юҳйи ва юмийт(у) ва ҳува ҳайюл лаа ямут(у), биядиҳил хойр(у) ва ҳува ъала кулли шайъин қодир.
Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир!
Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам. Ва астағфирука лима ла аълам. Иннака антал ъалламул ғуйуб.
Маъноси: Ё Аллоҳ, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечиришингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан.
Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтуҳу ъамдан ав хотоан сиррон ва ъаланияҳ. Ва атубу илайҳи миназ замбиллазий аъламу ва миназ-замбиллазий ла аълам. Иннака антал ъалламул ғуйуб.
Маъноси: Ё Аллоҳ, гуноҳларимни кечиришингни сўрайман. Ё Аллоҳ гуноҳларимни кечиришингни сўрайман. Атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гуноҳларимни кечиришингни сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳларимдан Аллоҳга тавба қиламан (қайтаман). Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан.
Субҳоналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазим. Ма шаа Аллоҳу каана ва маа лам яшаъ лам якун.
Маъноси: Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Мақтовлар Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Ҳаракат ва куч-қувват фақат қудратли ва буюк Аллоҳ таолонинг хоҳиши билан бўлади. Аллоҳ нимани хоҳласа, бўлади, нимани хоҳламаса, бўлмайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуга: “Эй Билол, Исломга кирганингдан кейин савобини энг умид қиладиган амалингни менга гапириб бер. Чунки мен жаннатда олд томонимдан кавушинг овозини эшитдим”, дедилар.
Шунда Билол розияллоҳу анҳу: “Амалларим ичида савоби умид қилинадиган энг яхши амалим – агар кечаси ёки кундузи (таҳорат, ғусл ёки таяммум қилиб) покланадиган бўлсам, ана шу поклик билан насиб қилганича намоз ўқир эдим”, дедилар (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).
Таҳорат қилиб бўлгандан сўнг ўқиладиган намоз – “Шукри вузуъ” (таҳоратнинг шукри) дейилади. Бу намозни таҳоратдан кейиноқ ўқиш мустаҳаб саналади. Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларда ўқиб бўлмайди.
Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қай бир одам яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби ва юзи ила иқбол қилган ҳолда икки ракат намоз ўқиса, албатта унга жаннат вожиб бўлади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Бошқа ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менинг шу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилса ва туриб бориб, икки ракат намоз ўқиса-ю, унда бирор нарсани кўнглидан ўтказмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, деганлар.Даврон НУРМУҲАММАД