Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Октябр, 2024   |   09 Рабиъус сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:14
Қуёш
06:32
Пешин
12:14
Аср
16:03
Шом
17:50
Хуфтон
19:02
Bismillah
12 Октябр, 2024, 09 Рабиъус сони, 1446

Уккоша ким эди?

25.10.2019   2960   4 min.
Уккоша ким эди?

 Уккоша ибн Миҳсан улуғ саҳобалардан бўлиб, Бани Абдушшамс ибн Абдуманофнинг иттифоқдоши эдилар. У киши Исломга аввал кирган пешқадамлардан бўлиб, Мадинага ҳижрат қилганлар. Уккоша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан барча жангларда қатнашдилар.

Бадр кунида жанг қилаётганларида қиличлари синиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига йўғон таёқ бериб: «Мана бу билан жанг қил, эй Уккоша!» – дедилар. Таёқни олиб силкитган эдилар, қўлларида узун ялтироқ қиличга айланди. Уккоша розияллоҳу анҳу Аллоҳ таоло мусулмонларга ғалабани ато қилгунича ўша қилич билан жанг қилдилар. Бу қилич “Ал-авн” (ёрдам) деб номланарди. Ўша қиличлари доим унинг ёнида бўларди. У Ридда жангида ҳалок бўлганида ҳам қиличи ёнида эди. Ўшанда уни Тулайҳа ибн Хувайлид ал-Асадий ўлдирган эди. Бу воқеани Ибн Асир “Усдул ғоба” китобида келтирганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кирадилар” дедилар. Бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени ўшалардан қилсин” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳим! Уни ўшалардан қилгин!»  – дедилар. Кейин яна бир киши ўрнидан туриб: “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени ҳам ўшалардан қилсин” деди. Шунда у зот соллалоҳу алайҳи васаллам: “Уккоша бу борада сендан ўзиб кетди” деб марҳамат қилдилар. Имом Муслим ривоятлари.

Ушбу ҳадисдан мана буларни оламиз:

  1. Яхшиликка шошилиш, мусобақа қилиш, кеч қолмаслик зарурлиги. Яхшилик борасида секинлашиш эса фойдадан маҳрум бўлишга, орзуга етолмасликка, мақсадга етишиш кечикишига, фурсат қўлдан бой берилишига сабаб бўлади.
  2. Яхшиликка уринган, шошилган кишини мукофотлаш.
  3. Солиҳ амалларга шошилувчиларни алоҳида зикр қилиш.
  4. Мукофот амалдан кейин бўлади. Уккоша розияллоҳу анҳу унгача кўп амал қилган, барча жангларда қатнашган эдилар. Аллоҳ таоло Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларига мазкур ҳадисни Уккоша розияллоҳу анҳу борликларида жорий қилди, Уккошага эса тезкорлик билан фурсатни ғанимат билишни насиб этиб, сўнггида мукофотни ато этди.
  5. Жавоб беришдаги лутф, мулойимлик. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи сўраган кишига “Сен лойиқ эмассан”, “Сен муносиб эмассан” демадилар. Балки унинг кўнглига ботмайдиган қилиб, “Уккоша бу борада сендан ўзиб кетди” дедилар ва бу билан қайта сўраш эшигини беркитдилар.
  6. “Ўзиб кетди” деган сўз билан яхшилик масаласида мусобақалашиш кераклигини баён этдилар.
  7. Мусобақада ютган кишининг исмини эслатиб, бошқаларга намуна қилиш. Уккоша деб эълон қилдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кириши берилдим. Уларнинг юзлари бадр (ой тўлган) кечадаги ойдек ва қалблари бир одамнинг қалбидек бўлади. Мен Раббим азза ва жалладан яна қўшишини сўрадим. У менга ҳар бирлари билан етмиш мингта қўшиб берди.

Бу ҳадиси шарифни имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят қилганлар. Устозларимиздан Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳ ушбу ҳадисни таржима қилиб, остига қуйидагича изоҳ ёзганлар: “Мен ҳисоблагични олиб етмиш мингни етмиш мингга кўпайтирдим. 4900000000 (тўрт миллиард тўққиз юз миллион) чиқди. Эй карами кенг Зот, Расулинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир сўровларига етмиш минг баробар қўшиб бердинг. Биз ҳам ўзимизнинг ҳолимиздан келиб чиқиб ўтинамиз, бизни ўша тўрт миллард тўққиз юз миллиондан биттаси қилгин! Ё Робб, бизни ҳисоб беришга мажолимиз йўқ.

Аллоҳ таоло бизни ҳам ана шу ҳисобсиз жаннатга кирувчилар сафида қилсин!

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Қачон нафс номаҳрамга қарашни истаса...

9.10.2024   2719   4 min.
Қачон нафс номаҳрамга қарашни истаса...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн иккинчи чора:

Мўмин қалбида «кўзларим Аллоҳнинг менга берган омонатидир, бу омонатни ҳукми илоҳийга мувофиқ ишлатишим лозим. Агар унга хилоф қилсам, у ҳолда омонатга хиёнат қилган бўламан», деган ўйни жамласин. Умумий қоида шуки, қайси банда бир бора омонатга хиёнат қилса, иккинчи маротаба унга омонат топширилмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

ِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَن تُؤَدُّوا الْأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا

«Албатта, Аллоҳ омонатларни ўз аҳлига адо қилишингизни буюради» (Нисо сураси, 58-оят).

Ўн учинчи чора:

إِنَّ اللَّهَ تَعَالَى جَمِيلٌ

«Албатта, Аллоҳ таоло гўзалдир» («Ал- жомеъ ас-сағир», 263).

Бу ҳадиснинг маъносини ақлга жойлаб, «агар мен дунё гўзалларига нопок назар ила қарасам, Аллоҳ таоло қиёмат куни Ўзининг ҳусни жамолини кўришдан маҳрум қилиб қўймасин», деб ўйласин.

Ўн тўртинчи чора:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Агар кимнинг бирор номаҳрамга тасодифан назари тушса ва унинг ҳусну жамоли қалбига ўтириб қолса, у ҳолда уйига бориб, ўз аёли ила нафсини қондирсин. Номаҳрам аёлда бўлган ҳар нарса ўз аёлида ҳам бордир».

Ҳалол йўл орқали жинсий хоҳишларини қондириб олиш ҳаромдан тўсиқ бўлади.

Ўн бешинчи чора:

Бир ёш йигит Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга зинога ижозат беринг», деди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни койиш ўрнига меҳр ила: «Айт-чи, бирор кимса сенинг онанг ила зино қилишини хоҳлайсанми?» деб сўрадилар.

У: «Йўқ!» деди.

Кейин: «Бирор киши сенинг синглинг ила зино қилишини хоҳлайсанми?» деб сўрадилар.

У: «Йўқ!» деди.

Кейин: «Бирор киши холанг ила зино қилишини хоҳлайсанми?» деб сўрадилар.

У: «Йўқ!» деди.

Кейин: «Бирор киши амманг ила зино қилишини хоҳлайсанми?» деб сўрадилар.

У: «Йўқ!» деди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шунда: «Сен ким билан зино қилсанг, у ҳам кимнингдир онаси, синглиси, холаси, аммаси бўлади. Худди сен маҳрам аёлларинг ила бирор кимса зино қилишини хоҳламаганингдек, бошқа одамлар ҳам уларнинг маҳрамлари ила кимдир зино қилишини хоҳлашмайди», дедилар. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг кўксига қўлларини қўйиб, унга иффат ва поклик сўраб дуо қилдилар. Ўша саҳоба розияллоҳу анҳу: «Менинг кўксимда гуноҳ талаби ҳам тугади. Балки, менда зинога нисбатан бошқа бирор гуноҳга бўлмаган даражада нафрат пайдо бўлди», дейди. («Муснади Аҳмад»).

Демак, мўмин банда бадназарлик қилмасдан, «одамлар менинг маҳрам аёлларимга назар солишини хоҳламаганимдек, бошқа одамлар ҳам аёлларига бегоналарнинг қарашини хоҳламайдилар», деб ўйласа, қалбида осудалик ва хотиржамлик топади. Бадназарлик чорлови кучсизланади.

Бундан ташқари, бирор комил шайх ила алоқа бўлсин. Бу иллатини унга билдирсин ҳамда дуо ва таважжуҳ сўрасин. Машойихлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосарлари бўладилар. Уларнинг таважжуҳлари ила қалблардан зулмат кетади. Уларнинг суҳбати даво ва назарлари шифо бўлади.

Ўн олтинчи чора:

Хаёлни ўнглаш.

Қачон нафс номаҳрам тарафга қарашни истаса, мўмин банда эътиборини ҳаромдан олиб кочиб, бошқа тарафга қаратсин. Ўзини бошқа нарса билан чалғитсин, шунда номаҳрамнинг хаёли кетиб, ўз-ўзидан бартараф бўлади.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди