ИККИ ИМОН КАЛИМАСИ
Имони мужмал – Мўминликнинг қисқа ифодаси
Аманту биллаҳи кама ҳува би асмаиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамийъа аҳкамиҳи ва арканиҳи.
Маъноси: Аллоҳга, Унинг исми ва сифатларига имон келтирдим ва У буюрган барча ҳукмларини ва фарзларини қабул қилдим.
Имони муфассал – Мўминликнинг муфассал ифодаси
Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал явмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъала вал баъси баъдал мавт.
Маъноси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Янги ўқув йили ва мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида яна бир хайрли ташаббус амалга оширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ва саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги 100 нафар эҳтиёжманд оила фарзандига янги ўқув қуроллари тўпламлари беғараз топширилди.
Қўлида янги портфель ва китоб-дафтар тутган жажжи ўқувчиларнинг юзидаги самимий табассум ва қувонч бу эзгу ишнинг нақадар қадрли эканини кўрсатди. Зеро, илм истаган қалбга қанот бўлиш — энг улуғ савоблардандир.
Тадбир якунида хайрияда ҳисса қўшган барча саховатпеша инсонлар ҳақига дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати