Қозоғистон Республикасининг Манғистоғ вилояти Онди қишлоғи ҳудудида янги қурилган масжиднинг очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда muslim.kz нашри хабар берди.
Масжиднинг очилиш маросимида Қоғоғистон Республикаси Бош вазири Бердибек Сапарбаев ва Бош муфтий Серикбой ҳожи Ўразлар иштирок этган.
Қозоғистон бош муфтийси ушбу масжид Манғистоғдаги 35-масжид эканини қайд этиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Шу кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида Иордания вақф ва ислом муқаддасотлари ишлари вазирлиги томонидан Ислом дини тинчлик, бағрикенглик, мўътадиллик экани ва уни ҳар қандай зўравонлик, куч ишлатиш, тоқатсизлик кабиларга қарши эканини ўз ичига олувчи «Амман рисоласи» нинг моҳиятига бағишланган 45 илмий-амалий семинар бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда Иордания вақф вазири Холилий, Иорданиядаги Қирол Абдуллоҳ II номидаги даъватчилар тайёрлаш, малакасини ошириш институти ректори доктор Абдуссатор, Иордания бош муфтийси Аҳмад Ҳасанот, Иордания қироллик ҳузуридаги Қуддус ишлари қўмитаси аъзоси доктор Муҳаммад Сидр ва бошқалар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси Саййиджамол домла Масайитов ўз маъруза ва суҳбатлари билан иштирок этмоқда.