Ушбу нашрларни ўқиганда юртимиз ва дунё мусулмонлари ҳаёти билан танишиш баробарида илм ҳам ўрганасиз. Шунингдек, юртимиздаги энг кўп ададда нашр этиладиган “Ҳидоят” журнали ва салмоқли ададларда чоп этилувчи “Мўминалар” журнали ва “Ислом нури” газетаси сизнинг ҳамфикрларингиз сонини ҳам орттиради. Сиз ушбу нашрларда ўз ижодингиз билан қатнашиш имконига ҳам эгасиз. Сизнинг ижодингиз “Газетхон илҳоми”, “Мактубларда манзаралар” ва бошқа мавзуга мос рукнлар остида эълон қилинади.
Ушбу нашрларда эълон қилинган энг яхши материаллар учун, ушбу нашрларга энг кўп обуна ташкил қилувчилар учун қимматбаҳо совринлар ҳам берилади. Шунингдек, ижодкорлар, имом-хатиблар, имом ноиблари ва отинойилар учун “Ижодий ишлар танлови” ҳам эълон қилинди. Бу ҳақда батафсил “Ислом нури” газетасининг 17-сонида эълон берилди.
Обуна бўлинг: газета, журнал ўқиб илмингизни бойитинг ва нашриёт совринларига эга бўлинг!
Савол: Масжиддаги жамоатда баъзан олдинги сафдаги одамнинг кийими калта бўлгани учун саждада орқаси қисман очилиб қолади ва бехосдан унга кўзимиз тушиб қолади. Шу ҳолатда таҳорат ёки намозимиз бузилмайдими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Уламолар таҳорат ва намозни бузувчи омилларни бирма-бир санаганлар. Улар ичида бировнинг авратига кўз тушиб қолиш сабабли бузилади, деган гап йўқ. Бировнинг, хоҳ аёлнинг, хоҳ эркакнинг авратига қараш сабабли бавл ёки бирор суюқлик чиқмаса, таҳорат синмайди. Аммо бу дегани қараш, назар солиш мумкин экан, деб тушунмаслик керак. Чунки бундай ишлар асло мумкин эмас.
Бир нарсани ёдда тутиш лозимки, намоз ўқиш учун тайёрланаётган инсон намоз ўқиш асносида авратлари очилиб қолмаслигининг чорасини кўриши керак бўлади. Чунки бир рукн (фарз амали) миқдорича авратининг тўртдан бири очилиб турса, унинг намози бузилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази