Cавол: Мен витр намозини кечани охирида ўқиётган эдим, учинчи ракъатга турганимда, бомдод намозига азон айтилди. Менинг витр намозим дуруст бўладими ёки қайтадан ўқийманми?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Шу ҳолатда ўқилган витр намози дуруст ҳисобланади. Бу ҳақда манбаларда бундай зикр қилинган: “Вақтлик намозни ўқиб турганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намоз бузилмайди. Шуниси энг тўғрисидир. Ушбу намоз адо, яъни вақтида ўқилган бўлади, қазо қилинган бўлмайди. “Зоҳидийнинг қазо боби”да энг тўғри гап шудир дейилган. Аммо бундан бомдод намозини ўқиётганида вақтнинг чиқиши мустасно бўлиб, зеро, у ҳолатда бомдод намози бузилади” (“Жомиъур-румуз” китоби).
Шунга кўра, бир фарз ёки вожиб намозини ўз вақтида ўқиб турганида, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз бузилмайди ва ўз вақтида ўқилган ҳисобланади. Фақат тўртта ҳолат бундан истисно қилинган:
Ушбу тўртта ҳолатдан ташқари ҳолларда бир фарз ёки вожиб намозини ўқиб турса, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз дуруст ва ўз вақтида ўқилган саналади. Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, намозни узрсиз охирги вақтига қадар кечиктириш гуноҳ саналади. Ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш фарздир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Билмаймиз, Аллоҳнинг раҳматидан сўнг, бизни жаннатга нима киритади?
У икки ракат намозми, садақами, сув улашишми, бир мўминнинг ҳожатини чиқарганимизми ёки яхшиликка чақиришми ё зикрми!
Кичик, арзимас санамасдан яхши амал қилаверинг. Қайси ҳасана, солиҳ амал сизни жаннатга киритади, билмайсиз...
Изоҳ: “Мана шу – қилиб ўтган амалларингиз сабабли сизга мерос қилиб берилган жаннатдир” (Зухруф сураси, 72-оят).