frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Саудия Арабистонида ўтказиладиган халқаро Қуръони карим мусобақасида қориларимиз қатнашади

05.09.2019   11799   1 min.
Саудия Арабистонида ўтказиладиган халқаро Қуръони карим мусобақасида қориларимиз қатнашади

Шу йилнинг 7-11 сентябрь куни Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш  бўйича  Саудия Арабистонининг  Макка шаҳрида  41 халқаро   Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. 

Мазкур мусобақа қуйидаги 4 йўналишда бўлиб ўтади: 

  1. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериш билан бирга Қуръони карим сўзларининг маъноларини билиши.
  2. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериш.
  3. Қуръони каримнинг 15 порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш.
  4. Қуръони каримнинг 5 порасини тажвид қоидаси билан чиройли оҳангда ўқиб бериш. Бу йўналиш Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлмаган ва мусулмонлар камчилик бўлган давлатлар иштирокчилари учундир. Мусулмон давлатлар вакиллари ушбу йўналишда қатнаша олмайди.

Маълум қилинишича, бу йилги мусобақада 103 та давлатдан 146 нафар вакиллар иштирок этади.

Юртимизнинг 2 нафар вакили Тошкент ислом институти талабаси Ҳусниддинов Зуҳриддин қори ва Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” олий мадрасаси талабаси Орифжонов Абдурауфхон мазкур мусобақада иштирок этиш учун шу йилнинг 3 сентябрь куни Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

                                                                      

Халқаро алоқалар бўлими ходими

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Тошкент ислом институти ва Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ўртасида меморандум имзоланди

20.05.2026   18918   1 min.
Тошкент ислом институти ва Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ўртасида меморандум имзоланди

Шу йил 18 май куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур келишувдан кўзланган асосий мақсад — буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ва нақшбандийлик тариқати алломаларининг бой маънавий меросини, тасаввуф таълимотининг асл инсонпарварлик ғояларини илмий асосда ўрганиш ва кенг тарғиб этишдир.


Учрашувда Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров юртимиз алломаларининг илмий мероси бутун ислом олами учун беқиёс аҳамиятга эга эканини таъкидлади.Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази директори Азизхўжа домла Иноятов ҳам мазкур ҳамкорликдан мамнун эканини билдириб, Тошкент ислом институтини диний таълим муассасалари орасида етакчи даргоҳлардан бири сифатида эътироф этди.


Имзоланган ҳужжатга кўра, томонлар биргаликда китоблар нашр этиш, илмий семинар ва конференциялар ташкил этиш, долзарб илмий мақолалар тайёрлаш ҳамда талабаларнинг битирув ишлари ва магистрлик диссертацияларига устозлик қилиш каби муҳим йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қиладилар. Бу шериклик тасаввуфнинг соф илмий асосларини кенг ёйиш ва сохта тариқатчиликнинг олдини олишга хизмат қилади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Тошкент ислом институти ва Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ўртасида меморандум имзоланди Тошкент ислом институти ва Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ўртасида меморандум имзоланди