Август ойида Чеченистонда Шалида йирик масжиднинг очилиши ва Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада 25 давлатдан ҳофизи Қуръонлар иштирок этди. Ушбу мусобақада юртимиз шарафини Йўлдош қори Нуриддинов ҳимоя қилди.
Танлов якунларига кўра биринчи ўрин соҳибига 100 минг АҚШ доллари, иккинчи ўринга 50 минг АҚШ доллари, учинчи ўринга эса 25 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пуллари топширилди
1-ўрин: Ливия
Иштирокчи – Абдурраҳмон ал-Башир Солим
Ривоят: имом Қолуннинг имом Нофеъдан ривояти
Балл: 100
2-ўрин: Яман
Иштирокчи – Абдулмажид Мужоҳид Алий ас-Самовий
Ривоят: имом Ҳафснинг имом Осимдан ривояти
Балл: 99.97
3-ўрин: Сурия
Иштирокчи - Аҳмад Муҳаммад Умар
Ривоят: имом Ҳафснинг имом Осимдан ривоти
Балл: 99.90
Ўзбекистонлик қори Нуриддинов Йўлдошбек имом Ҳафснинг имом Осимдан ривояти асосида тиловат қилиб, 100 балдан 98.37 балл тўплади. Бу эса уни 7-ўринни эгаллашига замин яратди. Бу ҳақда Тошкент ислом институти ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси узоқ йиллар диний соҳада фаолият юритган Нуруллоҳ домла Мирзаҳмедовнинг падари бузрукворлари Рихситилла ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.
Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Нуруллоҳ домла Мирзаҳмедовга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Жаноза бугун пешин намозидан сўнг пойтахтимиздаги Имоми Бухорий жоме масжидида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси