Мисрнинг Миня вилоятида эшитиш қобилияти заиф қиз ва аёллар учун биринчи Қуръон мактаби очилган эди. Бу ҳақда Ислом.уз нашри хабар беради.
Вилоятнинг Авқаф бўлими Ҳукумат пойтахти Миня шаҳридаги масжидда мактаб очган. Унда Қуръонни ёдлаш ва шарҳлаш, диний таълимотлар, сийрат Набавий ва ибодатлар бўйича курслар ва дарслар мавжуд.
Губернатор Авқаф вазирлиги вакили шайх Салама Абдул Раззоқнинг маълумотига кўра, бу Мисрда эшитиш қобилияти заиф одамларга Қуръон ва диний таълим берадиган биринчи мактаб ҳисобланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз – аҳли-оиласига яхшилик қилувчиларингиздир”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз – умри узун ва амали гўзал бўлганингиздир”, дедилар (Имом Аҳмад, Имом Ибн Ҳиббон, Имом Байҳақий ривояти);
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинувчи ва ёмонлигидан омонда бўлинувчингиздир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз (одамларга) таом берадиган ва саломга алик оладиганингиздир”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларнинг яхшиларингиз қарзини гўзал адо этувчиларингиздир", дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларнинг энг яхшиларингиз ахлоқи яхшиларингиздир", (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД