Доғистонда "Ҳар бир муҳтож хонадонга гўшт" деб номланган хайрия акцияси ташкил этилди. Акция Қурбон ҳайити муносабати билан ташкил этилиб, "Инсон" жамғармаси кўнгиллилари томонидан 44348 килограмм қурбонлик гўштлари 3936 муҳтож оилага тарқатилган.
Ушбу маҳсулотлар нафақат шаҳарларда, балки Доғистоннинг чекка ҳудудларига ҳам етказилган. Маълум қилинишича, ушбу акция 7 йилдан буён ташкил қилиниб келинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Диндан узоқлашар эканмиз, асл мақсаддан, рисолатдан ва инсоний қадриятлардан йироқлашган бўламиз. Натижада жамиятда ёмонлик, зулм ҳукм суради, ёвузликка, маст қилувчи ичкиликларга қизиқиш ортади, оилага, соғлом турмуш тарзига рағбат йўқолади, ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларга ҳам футур етади, иқтисодий ҳаёт эса рибо ва қимор билан тўлиб-тошади. Оқибатда гуноҳлар кескин кўпайиб кетади.
Шу боис инсон доимо динга эҳтиёж сезади ва ундан ҳеч қачон беҳожат бўлмайди!
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан