Қирғизистон ИШИД сафида турли жиноятларни амалга оширган фуқароларининг фарзандларини мамлакатга қайтариш ишларини бошлайди. Улар реабилитация дастури доирасида қайта тарбияланади.
Қирғизистон разведкасининг жума кунги баёнотида президент Сооронбай Жеэнбеков Сурия ва Ироқдаги лагерларда қолаётган мамлакат фуқароларини қайтариш тўғрисида кўрсатма бергани айтилган.
Маълум қилинишича, аввало болалар ва ёшлар мамлакатга қайтарилади. Уларнинг яқинлари эса тергов олиб борилганидан кейин олиб келинади.
Сурия ва Ироқда тахминан 500-1000 нафар атрофида Қирғизистон фуқаролари бор.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Имом Мусоҳибий шундай деган: «Неъматлар бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш шукр билан бўлади. Балолар ҳам бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш эса сабр билан бўлади».
«Сабр иймоннинг бошидир», дейишади. Агар инсон танаси бошидан жудо қилинса, у ҳалок бўлгани каби сабр бўлмаса, иймон ҳам ҳалокатга юз тутгусидир.
Абдулқодир Жийлоний айтган: «Эй ўғлим, мусибат-бало сени ҳалок қилиш учун келмайди, сабрингни синаш учун келади». Олтин ўтга кирса, сайқалланиб янада чирой очгани каби инсон ҳам мусибат олови орқали сайқалланади.
Закариё Аҳмад
«Ҳилол» журнали 4 (61) сон