Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Январ, 2025   |   16 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:46
Пешин
12:38
Аср
15:39
Шом
17:23
Хуфтон
18:41
Bismillah
16 Январ, 2025, 16 Ражаб, 1446

Бемор бўлганда бажариладиган 4 амал

13.08.2019   3818   1 min.
Бемор бўлганда бажариладиган 4 амал
  1. Дард ҳам, шифо ҳам Аллоҳдан эканига қатъий ишончда бўлиш.

"Касал бўлганимда, Унинг Ўзи менга шифо берур" (Шуаро сураси, 80-оят).

 

  1. Дардга шифо излаш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Даволанинглар! Аллоҳ азза ва жалла қайси бир дардни берган бўлса, унинг шифосини ҳам берган”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

 

  1. Гуноҳлар мағфират қилинишига умид қилиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонга қай бир мусибат – ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам – ғуссами, ҳаттоки тикан киришими етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

 

  1. Ушбу дуони ўқиш.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом барча касалликларга ва иситма чиққанида:

“Бисмиллаҳил Карийм, аъузу биллаҳил аъзийм, мин шарри кулли ҳирқин наҳҳар ва мин шарри ҳаррин нар”

“Буюк Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Улуғ Аллоҳнинг номи ила томирдан шовуллаб оқувчи қоннинг ва дўзах ўтининг ёмонидан паноҳ тилайман”, деб айтишни ўргатганлар (Имом Ибн Сунний ривояти.)

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Мизоб нима?

13.01.2025   3165   1 min.
Мизоб нима?

Мизоб - Каъба томида ўрнатилган, Хатим устидаги тарновнинг номи.

У Каъбанинг Ироқ ва Сурия бурчаклари орасида ўрнатилган бўлиб, ёмғир ёққанда, том ювилганда сувни оқизиб юборади. 1627 йил ёмғирлар натижасида Каъба деворларига шикаст етади. Уни қайта тиклаш жараёнида тарнов ўрнатилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарнов жойлашган томонда туриб дуо қилганлар.

1. Дастлаб бу каби тарнов шакли Қурайшликлар Каъба устига том ўрнатишгандан сунг пайдо булган. Унгача Каъба 4 девордан иборат эди.

2. Тарновнинг бошланишига «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» ва чап томонига «Ё Аллох» деб ёзилган.

3. Тарнов қушлар қўнмаслиги учун уткир тиканлар билан қопланган.

4. Дастлаб у ёғоч, кумуш ва пўлатдан қилинган. Тарновни илк бор 1573 йили соф олтиндан ишланган.

5. Узунлиги – 2,53 м, кенглиги – 26 см ни ташкил қилади.

Салафлардан келган хабарларда "Хатимда, мизоб остида дуолар мустажобдир", дейилган.

ЎМИ Матбуот хизмати