3- حديث أبي هُرَيْرَةَ قال كان النبيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بارزًا يومًا للناسِ فأَتاه رجلٌ فقال: ما الإيمان قال: الإيمان أن تؤمنَ بالله وملائكتِهِ وبلقائِهِ وبرسلِهِ وتؤمَن بالبعثِ قال: ما الإسلامُ قال: الإسلامُ أن تعبدَ اللهَ ولا تشركَ به وتقيمَ الصلاةَ وتؤدِّيَ الزكاةَ المفروضةَ وتصومَ رمضانَ قال: ما الإحسان قال: أن تعبدَ الله كأنك تراهُ، فإِن لم تكن تراه فإِنه يراك قال: متى الساعةُ قال: ما المسئولُ عنها بأَعْلَم مِنَ السائل، وسأُخبرُكَ عن أشراطِها؛ إِذا وَلَدَتِ الأَمَةُ رَبَّهَا، وَإِذا تطاولَ رُعاةُ الإبِلِ البهْم في البنيان، في خمسٍ لا يعلمهنَّ إِلاَّ الله ثم تلا النبيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ (إِنَّ الله عنده علم الساعة) الآية: ثم أدبر فقال: رُدُّوه فلم يَرَوْا شيئاً فقال: هذا جبريل جاءَ يُعَلِّمُ الناسَ دينَهم
3- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: Бир куни Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам одамлар олдига чиқиб турган эдилар, бир киши келиб: “Иймон нимадир?” деди. У зот: “Иймон – Оллоҳга, фаришталарига, У Зотга рўбарў бўлишга, элчиларига ишонмоғинг ва қайта тирилишга иймон келтирмоғингдир”, дедилар. “Ислом нимадир?” деди. “Ислом – Оллоҳга ибодат қилмоғинг, У Зотга ширк келтирмаслигинг, намозни барпо қилишинг, фарз қилинган закотни адо этиб, Рамазон рўзасини тутмоғингдир”, дедилар. (Ҳалиги киши саволида давом этиб): “Эҳсон нимадир?” деди. (Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам): “(Эҳсон) – Оллоҳ таолога У Зотни кўриб тургандек ибодат қилмоғингдир. Чунки сен кўра олмасанг-да У Зот сени кўриб туради”, дедилар. “(Қиёмат) Соати қачон?” деди. “Бу ҳақда сўралгувчи (яъни, камина) сўрагувчидан билгувчироқ эмас. Унинг (айрим) шартлари – аломатлари ҳақида сенга хабар берурман: чўри ўз хожасини туғса, қора туя боқувчилар бино қуришда бир-бирлари билан “мусобақа” қилишса ва яна фақат Оллоҳ биладиган беш нарса (топилгани)да (Қиёмат Соати қоим бўлади)”, дедилар. Сўнгра Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, Ёлғиз Оллоҳнинг ҳузуридагина (Қиёмат) Соати (қачон бўлиши тўғрисидаги) билим бордир...” (Луқмон сураси, 34-оят) оятини тиловат қилдилар. Шундан кейин ҳалиги киши орқасига ўгирилиб кетди. У зот: “Уни орқага қайтаринглар”, дедилар. (Лекин саҳобалар) ҳеч нарсани кўрмадилар (яъни, у киши кўздан ғойиб бўлган эди). Шунда (Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам): “У киши Жаброил эди, одамларга Динни ўргатиш учун келди”, дедилар.
Айрим жумлалар шарҳи:
“Чўри ўз хожасини туғса” – бу иборани уламолар турлича шарҳлаганлар. Имом Хитобий: “Бунинг маъноси, Ислом дунёга кенг тарқалиб, мусулмонлар мушрикларнинг диёрларини фатҳ қиладилар, натижада кўп асирлар ва чўриларга эга бўладилар. Киши ўзи эга бўлган чўрисидан фарзанд кўрса, туғилган бола ўша чўрига (ўз онасига) хожа мартабасида бўлади. Чунки бола – хожанинг боласидир”, деб шарҳласа, айрим уламолар бу жумлани мажозан ўгириб: “Болалар орасида “оқ” бўлиш кўпайиб кетади – бола ўз онасига ҳақоратлаш, уриш, хизматга солиш каби хожа чўрисига қиладиган муомалани қилади”, деб маъно берадилар.
“Қора туя боқувчилар бино қуришда бир-бирлари билан “мусобақа” қилишса”. Ҳадиснинг арабча матнидаги “البهْم” калимаси икки хил – “қора” ҳамда “ҳеч вақоси йўқ” деган мазмунларни билдиради. Уни агар туя боқувчиларга сифат қиладиган бўлсак иккинчи маънони, агар туянинг ўзига сифат қиладиган бўлсак биринчи маънони англаймиз. Қора туядан мақсад арзон, баҳосиз туядир. Баҳоли туялар қизил бўлади. Ҳеч вақоси йўқ туя боқувчилардан мурод эса, Қиёмат Соати яқинлашганда бировларнинг чорвасини боқиб юрувчи чўпонлар ҳам бой-бадавлат бўлиб ким ўзарга бино қуришга гирифтор бўладилар, деганидир. Валлоҳу аълам...
Арабчадан Зиёуддин МАНСУР таржимаси
#xabar #umra #rasmiy #avgust
Сўнгги йилларда умра сафарларини юқори савияда ташкил этиш, зиёратчиларга сифатли ва қулай хизматлар кўрсатиш ҳамда ибодатларни шариат талабларига мувофиқ адо этиш ишлари “Ҳаж” ва “Умра” маркази томонидан амалга ошириб келинмоқда.
30 йилдан зиёд амалий тажриба асосида зиёратчиларимиз учун 10 кунлик махсус умра дастури таклиф этилмоқда.
Дастур доирасида қуйидаги қулайликлар назарда тутилган:
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси орқали Тошкент–Жидда–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри парвозлар;
3 кеча Мадина, 7 кеча Маккада бўлиш;
Жидда–Мадина, Мадина–Макка ва Макка–Жидда йўналишларида замонавий автобуслар хизмати;
Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар;
3 маҳал мазали таомлар;
Мадина шаҳрида Набавий масжиди, “Равза”, Қубо, Қиблатайн масжидлари ва Уҳуд майдонига зиёрат;
Макка шаҳрида Арафот, Мино, Муздалифа водийлари ҳамда Нур ва Савр тоғларига зиёрат;
Жидда шаҳридаги Қизил денгизга саёҳат.
Умра сафари давомида зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳи, таниқли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилиб, ибодат ва сафарни осон ва хотиржам ўтишини таъминлайдилар.
Умра сафарига бориш ниятида бўлган барча юртдошларимизни ушбу имкониятдан фойдаланишга таклиф этамиз.
Мурожаат учун телефонлар:
Ҳаж ва Умра Маркази
+998778821858
+998998821858
Ҳудудий масъуллар:
Андижон вил. +998999012979
Фарғона вил. +998902723477
Наманган вил. +998902181117
Сирдарё вил. +998911012816
Жиззах вил. +998941955554
Самарқанд вил. +998979121674
Қашқадарё вил. +998995803520
Сурхондарё вил. +998915861007
Бухоро вил. +998906116486
Навоий вил. +998997516005
Хоразм вил +998910941100
Қорақалпоғистон Рес. +998973490457
Haj va umra markazi:
Instagram (https://instagram.com/haj_umrauz?igshid=MzRlODBiNWFlZA==) Telegram (https://t.me/hajumrauz)