frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Аллоҳни рози қиладиган амалларга шошилайлик!

23.07.2024   20556   1 min.
Аллоҳни рози қиладиган амалларга шошилайлик!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликлардаги бир гуруҳ уламолар аҳоли вакиллари билан мулоқотлар, намозхонлар билан учрашувлар ва жоме масжидларда мавъизалар қилмоқдалар. Бугун, Муфтий ҳазратлари Қўқон шаҳридаги “Зайнул Обидин” масжидига бориб, хуфтон намози аввалида мўмин-мусулмонларга мавъиза қилиб бердилар.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жамоатга юртимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, янги очилаётган масжид-мадрасалар, Қуръони карим курслари фаолияти, ҳаж-умра қилувчиларга кенг йўл берилаётганига шукрона келтириш кераклиги ҳақида сўзлаш баробарида Аллоҳ таолони рози қиладиган ва норози қиладиган амаллар ҳақида маъруза қилиб бердилар.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ва бир гуруҳ таниқли уламолар Қўқон шаҳридаги марказий масжидларда пешин ва хуфтон намозларида жамоатга мазмунли суҳбат қилиб бердилар.

Қўқон сафари давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Аллоҳни рози қиладиган амалларга шошилайлик! Аллоҳни рози қиладиган амалларга шошилайлик! Аллоҳни рози қиладиган амалларга шошилайлик! Аллоҳни рози қиладиган амалларга шошилайлик! Аллоҳни рози қиладиган амалларга шошилайлик! Аллоҳни рози қиладиган амалларга шошилайлик! Аллоҳни рози қиладиган амалларга шошилайлик! Аллоҳни рози қиладиган амалларга шошилайлик! Аллоҳни рози қиладиган амалларга шошилайлик!
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев юксак давлат мукофотларини топширди

26.08.2026   23782   1 min.
Шавкат Мирзиёев юксак давлат мукофотларини топширди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ ватандошларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

манба: https://t.me/shmirziyoyev/35352

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари