Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.
«Гўзаллик қаерда?» деб сўрасалар, «Гўзаллик Аллоҳ таолодан ҳаё қиладиган юзлардадир» деб жавоб бер!
«Тарих муҳрлаган сўзлар»
*****
Ўзингга доимо рост сўзларни ихтиёр қил, агарда сени ростлик ўлдирса ҳам.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
*****
БЕШ ТОИФА ОДАМ УЙЛАНИШГА, ОИЛА ҚУРИШГА ЯРОҚЛИ ЭМАСЛАР:
“ХОВАТИР РОҚИЯ ЖУРНАЛИ”
*****
Йиқилганингда турғазиб қўйиш учун узатилган қўл кўча-кўйда учрашиб қолинганда сўрашиш учун узатиладиган минглаб қўллардан ишончлироқдир.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»
*****
Ҳар қандай инсоннинг муаммоси бошқа бир инсондир.
Одил Содиқ,
психолог
*****
Бир одамнинг қандайлиги:
— пули кўпайганда;
— мансабга ўтирганда;
— бирга сафарга чиққанда маълум бўлади.
*****
Очлик пайтида ноннинг эскиси бўлмайди.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»
*****
Гапираётганингда, сенга тикилиб, жим қараб турганларнинг барчаси ҳам гапингни тинглаётган бўлавермайди. Айримлар гапириш навбатини кутиб жим туради.
*****
Ўғил бола жинсига мансуб бўлиб туғилганларнинг барчаси ҳам ЭРКАК дейилавермайди.
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов
1. Аввало “Икки ракат ийдул азҳо намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, Каъбага юзланиб, холис Аллоҳ таоло учун адо этишни ният қилдим” дейилади.
2. Имом “Аллоҳу акбар” деб биринчи такбирни айтгач жамоат ҳам қўлларини қулоқ баробарида кўтариб, ичида такбир – “Аллоҳу акбар” деб айтади.
3. Кейин қўллар боғланиб, ҳар ким ичида сано дуоси (Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук)ни ўқийди.
4. Сўнгра имом уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади.
5. Имом “Фотиҳа” сурасини ва зам сура ўқийди. Сўнг такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.
6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.
7. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.
8. Сўнгра “Аттаҳийёт”, “Салавот” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!
Даврон НУРМУҲАММАД