Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли Тошкент шаҳридаги «Усмон ибн Мазъун» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келган Исҳоқжон Бегматов Олмазор туманидаги «Имом Термизий» жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинланди.
Мазкур масжидда фаолият кўрсатган Роббимқул Муҳаммадиев Яккасарой туманидаги «Ракат» жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинланди.
«Ракат» жоме масжиди имом-хатиби Ўткир Ҳакимов «Усмон ибн Мазъун» жоме масжиди имом-хатиб этиб тайинланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
“IQNA” сайтининг “Maspero” нашрига таяниб хабар беришича, Миср миллий матбуот ташкилоти раҳбари, ёзувчи Aҳмад ал-Муслиманий Мисрдаги таниқли қориларининг фотосуратлари, қўлёзмалари, шартномалари, ёзиб олинган қироатлари ва уларга тегишли бўлган ашёларни ўз ичига олган “Қуръон қорилари музейи” ташкил этилишини маълум қилди. Унинг айтишича, музей Қуръони карим радио тармоғига алоқадор бўлиб, унга “Масперо” радио ва телевидение биносида махсус жой ажратилган.
Aл-Муслиманийнинг сўзларига кўра, музейга энг кўзга кўринган нуфузли Қуръон карим қориларининг оилалари билан янги музей учун қориларга тегишли ашёларни йиғиш учун муносабатлар ўрнатилган. Музей тақдим этилган ашёлар кўргазмага қўйилганидан кейин тартибга келтирилади ва оммага ташкиллаштирилган ташрифлар учун фаолиятини бошлайди.
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади