Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Феврал, 2025   |   15 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:00
Қуёш
07:19
Пешин
12:42
Аср
16:13
Шом
17:59
Хуфтон
19:12
Bismillah
14 Феврал, 2025, 15 Шаъбон, 1446

Ҳаж-2019 мавсумида туғилган қизалоққа Мадина деб исм қўйилди

19.07.2019   2394   1 min.
Ҳаж-2019 мавсумида туғилган қизалоққа Мадина деб исм қўйилди

Саудия Арабистонига Ҳаж зиёрати учун етиб келган ҳиндистонлик муслиманинг фарзанди шу ернинг ўзида туғилган. Бу ҳақда Саудия Арабистони ахборот агентликлари хабар тарқатди. Маълум қилинишича, ҳар йили Ҳаж мавсумида ўнлаб зиёратчиларнинг фарзандлари муқаддас заминда туғилади.

Бу йилги Ҳажга ташриф буюрган оиланинг фарзанди ҳам ушбу мавсумда дунёга келди ва улар фарзандларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари сабаб Мадина деб номладилар.

Маълумот учун, жорий йилда Ҳиндистондан рекорд миқдорида мусулмонлар Ҳаж зиёратини адо этиш учун ташриф буюрадилар. Уларнинг сони 200 минг нафарни ташкил этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Иймон келтирганларга нажот берилади

7.02.2025   13600   1 min.
Иймон келтирганларга нажот берилади

فَلَمَّا جَاءَ أَمْرُنَا نَجَّيْنَا صَالِحًا وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ بِرَحْمَةٍ مِّنَّا

Амримиз келган пайтда раҳматимиз ила Солиҳга ва у билан бирга иймон келтирганларга нажот бердик (Ҳуд сураси, 66-оят).

“Раҳматимиз ила” деган жойини тааммул қилинг.

Зиқлик кетидан хурсандчилик келдими, демак Аллоҳнинг раҳмати билан.

Беморлик кетидан шифоси келдими, дори ё шифокор эмас, Аллоҳнинг раҳмати билан бўлибди.

Ишсизлик кетидан жўяли иш чиқдими, диплом ё тажрибангиздан эмас, балки Аллоҳнинг раҳмати билан экан.

Умидингиз узилганда фарзандли бўлдингизми, зўр шифохонадан эмас, Аллоҳнинг раҳматидандир.

 

Бу дунё сабаблари Аллоҳ изн бермаса, ҳеч нарсага ярамайди.

Кўриб турибмизку, минглаб касаллар даволанса ҳам тузалмаяпти.

Қанча олий маълумотлилар ишсизликдан азият чекяпти.

Оила ҳаммада бор, лекин фарзанд...

Ҳузурингиздаги барча неъматнинг муаллифи Аллоҳдир. Шундай экан фазл қилган Зотнинг фазлини эътироф этинг.


Шарқовий. Қурондан мактублар”.