Мусулмон киши хоҳ ерда бўлсин, хоҳ у самода бўлсин, ҳалол ҳисобланган ризқлардан истеъмол қилиш буюрилган. Жорий йил сентябрь ойида Бирлашган Араб Амирлиги фуқароси Ҳазза Али ал-Мансур рус космик кемаси билан фазога сайр қилади. Бу астронавт мусулмон бўлгани учун халқаро космик станциядаги фазогирлар озиқ-овқатини таъминловчи «Space Food Laboratory» ширкати, мусулмон киши фазода истеъмол қилиши мумкин бўлган ҳалол озиқ-овқатларни тайёрлаб, космик станцияга жўнатади.
Бирлашган Араб Амирликлари космонавтини Халқаро космик станцияга юбориш 2018-йилда Россия билан имзолаган келишувга мувофиқ амалга оширилмоқда. Ҳазза Али ал-Мансурий россиялик космонавт Олег Срибуcчак ва америкалик астронавт Жессика Мир билан бирга «Союз-15» русумли космик кемада фазога юборилади. Ал-Мансури Халқаро космик станциясида саккиз кун туради ва кейин ерга қайтади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Мадина шаҳрида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан боғлиқ бўлган бир неча ўнта муқаддас жойлар мавжуд. Улардан бири — Бану Унайф масжиди бўлиб, у Кубо масжидидан жанубий-ғарбий томонга, ал-Уъсба маҳалласига 500 метрдан яқинроқ бўлган масофада жойлашган.
IQNA ахборот агентлиги Саудия Арабистонининг “VAS” агентлигига таяниб хабар беришича, ушбу тарихий масжид ўз номини Кубо аҳли билан иттифоқчи бўлган Бали қабиласининг тармоғи — Бану Унайф қабиласи номи билан атаган.
Баъзи тарихчилар ушбу масжидни ”Ас-Субҳ” ёки “Ал-Мусаббаҳ” номлари билан ҳам билишади. Масжид ўзининг асл ва содда меъморчилиги билан танилган: у қора тусли вулқон тошларидан қурилган ва унинг том қисми йўқ. Масжид майдони тахминан 37,5 квадрат метрни ташкил қилади.
Мадина минтақасини ривожлантириш бошқармаси томонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан боғлиқ жойларни сақлаш ва Саудия Арабистонидаги “Нигоҳ – 2030 дастури” мақсадларига мувофиқ равишда ушбу масжид капиталь таъмирдан чиқарилди.
Бану Унайф масжиди маданий ва диний туризм лойиҳаларига киритилган бўлиб, Мадина минтақасини ривожлантириш бошқармаси уни амалга оширишни назорат қилмоқда. Бу эса зиёратчиларни Мадинадаги тарихий ва диний жойлар билан таништиришга қаратилган комплекс ёндашувнинг бир қисми саналади.
Манбалар асосида
Илёс Аҳмедов тайёрлади