Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Июн, 2025   |   10 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:07
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:36
Шом
19:56
Хуфтон
21:33
Bismillah
06 Июн, 2025, 10 Зулҳижжа, 1446

Омонхонада янги масжид очилди!

08.07.2019   6422   2 min.
Омонхонада янги масжид очилди!

2019 йил 5 июл, муборак жума куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Омонхона қишлоғида янги “Шайх Шамсиддин” номидаги масжиди очилди. Қишлоқ аҳолисининг севинчи чексиз. Тиллари-ю диллари шукронада, дуода. Авваллари масжид учун 12 км узоқликдаги туман марказига боришига тўғри келар, маросимлар, тўй-маъракаларда қийинчиликка дуч келинар эди.  Кўп йиллик армонлар бугун барҳам топди. Энди уларнинг ўз масжидлари, имом-хатиблари бор.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов ҳудуд аҳолисини янги рўйхатдан ўтган масжид билан муборакбод этдилар. Муфтий ҳазратларининг эзгу тилаклари, дуои хайрларини  етказдилар.

 Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти аввало инсонларни рози қилиш, уларнинг оғирини енгил қилишдир. Аслида XX аср бошларида қурилган, бироқ ўтган давр мобайнида турли сабаблар билан ёпиб қўйилган ушбу масжидни очиш учун бир қанча жонкуяр ихлос эгалари кўп тер тўкдилар. Барча зарурий ҳужжатларни тайёрладилар. Масжид биноси ҳашар йўли билан қайта таъмирланиб, янги таҳоратхона қурилди. Сўнгги йилларда диний-маърифий сохада олиб борилаётган ислоҳотлар самарасининг яна бир исботи ўлароқ масжид очилиб, қишлоқ аҳли, айниқса, нуроний кексаларнинг шодлигига сабаб бўлмоқда. Зеро масжидлардан Аллоҳ таолонинг раҳмат нурлари таралиб туради. Ибодат, маърифат, биродарлик маскани бўлиб, мусулмонлар эътиқодини мустаҳкамлашга, ахлоқининг гўзаллашишига, ёмонликлардан узоқда бўлишига сабаб бўлади.

Иброҳим домла Иномов масжидда биринчи жума намозини адо этиб бердилар. Аллоҳнинг байтида тоат-ибодатлар, солиҳ амаллар, Қуръони карим тиловати Қиёмат қадар давом этишини тиладилар. Шунингдек, ташкилий ишларда фаоллик кўрсатган пок ниятли кишилар ҳаққига дуолар қилдилар.

Шу билан Ўзбекистондаги масжидлар сони 2060 тага етди. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ўзида Тошкент шаҳрида “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф”, “Файзуллахўжа ўғли Муродҳожи”, Термиз шаҳрида “Ҳаким Термизий” номидаги янги масжидлар очилгани эди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ҳаж – 2025: Аёл зиёратчиларга ибодат ва тиббий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди

03.06.2025   4787   1 min.
Ҳаж – 2025: Аёл зиёратчиларга ибодат ва тиббий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди

#xabar #haj2025

Шу кунларда Маккаи мукаррамада ҳаж амалларини адо этишга тайёргарлик кўраётган зиёратчилар учун таниқли уламолар, имом-домлалар билан бир қаторда мутахассис ва отинойилар томонидан ҳам маърифий суҳбатлар узвий давом эттирилмоқда. 


Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим ходими Мунира Абубакирова ва Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Сижоат Шарипова юртимизнинг ҳар бир ҳудудидан келган аёл зиёратчилар иштирокида суҳбатлар ўтказмоқда. 


Шунингдек, олий тоифали шифокор Муҳаббат Саатова ҳам тиббий маслаҳатлар бермоқда. 


Маърифий учрашувларда муборак заминда тоат-ибодат, дуою зикр ва зиёрат билан машғул бўлиб турган диёримиз аёлларига ҳаж ибодати рукнлари, фазилатлари ва сафарда аёлларга оид тиббий масалалар ҳам атрофлича тушунтирилмоқда. Уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ҳаж – 2025: Аёл зиёратчиларга ибодат ва тиббий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди Ҳаж – 2025: Аёл зиёратчиларга ибодат ва тиббий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди Ҳаж – 2025: Аёл зиёратчиларга ибодат ва тиббий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди Ҳаж – 2025: Аёл зиёратчиларга ибодат ва тиббий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди Ҳаж – 2025: Аёл зиёратчиларга ибодат ва тиббий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди Ҳаж – 2025: Аёл зиёратчиларга ибодат ва тиббий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди Ҳаж – 2025: Аёл зиёратчиларга ибодат ва тиббий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди Ҳаж – 2025: Аёл зиёратчиларга ибодат ва тиббий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди Ҳаж – 2025: Аёл зиёратчиларга ибодат ва тиббий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди