Сўнгги вақтларда Интернетдаги ижтимоий тармоқларда шахсий манфаатлари йўлида ўзга шахслар номидан саҳифа ёки профил очиб, сохта маълумотларни тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Жумладан, шу кунларда “Facebook” ижтимоий тармоғида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов номидан профил очилган. Ушбу профил эгаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси номидан турли ғараз мақсадларга хизмат қилувчи материалларни чоп этган.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда муфтий Усмонхон Алимовнинг ҳеч қайси ижтимоий тармоқларда расмий очилган саҳифаси ёки профили мавжуд эмас. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисига “Muslim.uz” сайтдаги “Мурожаат ва мулоҳазалар учун виртуал қабулхона” орқали мурожаат қилиш мумкин. Шунингдек, шаръий масалалардаги саволларни “Телеграм” мессенжеридаги “Дин ва ҳаётга оид саволлар” номли каналга ва “Savollar.muslim.uz” сайтига йўллаш мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасини матбуот хизмати
Алломаларимиз илмий меросини ўрганамиз: Имом Доримийнинг "Сунани Доримий" асари (2-қисм)
Муҳаддис Шамсуддин Заҳабий айтади: "Имом Доримийнинг асари ўз даврининг энг мукаммал ва ишончли ҳадис тўпламларидан саналган".
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати