Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Август, 2025   |   20 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:03
Қуёш
05:31
Пешин
12:33
Аср
17:21
Шом
19:28
Хуфтон
20:49
Bismillah
14 Август, 2025, 20 Сафар, 1447

ХАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

14.08.2023   1810   1 min.
ХАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Наманган вилояти, Поп тумани "Мулла Ўктам" жоме масжиди имом-хатиби Мўминжон домла Ваҳобовнинг падари бузрукворлари Ҳамиджон ҳожи отанинг вафотлари муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оила, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Агар шайтон Сизни шундай васваса қилса...

11.08.2025   4351   1 min.
Агар шайтон Сизни шундай васваса қилса...

Доктор Али Жума дейди: “Агар шайтон келиб сени ҳали сен билан содир бўлмаган келажакдан қўрқитса, уни Аллоҳга ҳусни зонн – яхши гумон қилиш билан хорлагин ва ўзингга қарата: “Ўтган кунларим, умрим давомида мени икром қилган Зот эрта келажакда ҳам мени албатта икром қилгусидир”, дегин.


Доктор Оиз Қарний дейди: “Агар сени шайтон васваса қилиб, Аллоҳ таоло сени содир қилган гуноҳларинг сабабидан асло кечирмайди, деса унга: “Қандай менга ижобат этмасакан, ахир халқларининг ичида энг ёмон бўлганинг ҳолда ҳатто сенга ижобат қилганку?!”. «У: «Менга улар қайта тирилтириладиган кунгача муҳлат бер», – деди.   У Зот: «Албатта, сен муҳлат берилганлардансан», – деди!» (Аъроф сураси, 14-15–оятлар).