Бугун, 18 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг таклифига биноан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро анжуманда иштирок этиш учун жўнаб кетдилар.
Ушбу йирик анжуман Кавказ мусулмонлари идораси ташаббуси билан Австриянинг Федерал ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилган. Унда Ислом бирдамлиги ва динлараро мулоқот мавзулари муҳокама қилинади. Кўплаб давлат ва дин арбоблари, таниқли уламолар қатнашади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч ким қўл меҳнати билан топган таомидан кўра яхшироқ нарса еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".