Жорий йилнинг 29 август - 1 сентябрь кунлари Канаданинг Торонто шаҳрида Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Event Bride ахборот сайтига таяниб Ислом.уз нашри хабар беради. Дунёнинг турли мамлакатларидан қорилар ташриф буюриб, ушбу мусобақада иштирок этади.
Хабарда айтилишича, Абу Ҳурайра номидаги марказда ташкил этиладиган мусобақа учун жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Мусобақанинг олдинги мавсумида турли давлатлардан 16 та қори иштирок этган. Ғолибларга 90 минг АҚШ доллар миқдорида мукофот пули берилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Аллоҳ таоло инсониятни озодаликка, жисму иймони, уй-жойи – Ватанини пок тутишга, боғу роғлар ўстирувчи ва Ер юзини обод қилувчилардан бўлишга чақиради.
Юқоридаги чақириққа монанд айни кунларда ЎМИ Бухоро вилояти вакили Жобир домла Элов бошчилигида вилоятимиздаги барча масжид, мадраса ва зиёратгоҳларда яшил маконларни кўпайтириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилиб, дин пешволари томонидан ҳудудларда яшил майдонлар барпо этилмоқда.
Зеро, ҳадис шарифларда: “Албатта, фаришталар экин ёки кўчат экувчининг ҳаққига, модомики, эккан нарсаси кўкариб тураркан, истиғфор айтиб туришади”, - дейилади.
Яратган Зот бу ҳайрли ишларни бардавом ва барокатли қилсин!
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати