Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Август, 2025   |   21 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:32
Пешин
12:33
Аср
17:20
Шом
19:26
Хуфтон
20:47
Bismillah
15 Август, 2025, 21 Сафар, 1447

Нима учун шайтонлар сеҳргарга хизмат қилади?

26.01.2024   913   1 min.
Нима учун шайтонлар сеҳргарга хизмат қилади?

Шайтон инсоннинг душманидир. У бандани Роббисига ибодат қилишдан тўсади. Бунинг учун одам боласини эртаю кеч тинмасдан васваса қилади. Қуръони каримда бундай дейилади: «У: “Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини иғво қиламан. Магар, улардан халос қилинган бандаларинггина (иғвога учмас)”, деди» (Сод сураси, 82-83-оятлар).

Сеҳргар шайтонга бўйсуниши ва диндан чиқиши орқали сеҳр билан шуғуллана олади. Қуръони каримда бундай дейилади: «Икковлари ҳатто: “Биз фитна–синов учунмиз, кофир бўлмагин”, демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар» (Бақара сураси, 102-оят).

Кимки диндан чиқар экан, жаҳаннамга тушади. Натижада, шайтон ўз мақсадига эришади. Чунки унинг асл муддаоси – инсонларни бутун оламлар Роббига ибодат қилишдан тўсиш, ўрталарига тафриқа, фитна-фасод, иғво уруғларини сочиш, оилаларни бузиш ва ҳ.к. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Иккисидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганар эдилар” (Бақара сураси, 102-оят).

Давоми бор...

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Тоғни ҳам майдалаб юборадиган сура

16.06.2025   10548   1 min.
Тоғни ҳам майдалаб юборадиган сура

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бу киши дардга чалинган бир кишининг қулоғига ниманидир ўқидилар. У соғайиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг қулоғига нима деб айтдинг?» деганларида, бу киши: «Мўминун» сурасининг 115-оятидан то охиригача» ўқиганларининг хабарини бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор киши мана шу оятларни ишонч билан ўқиса, тоғни ҳам майдалаб юборади», дедилар" (Ибн Сунний ривояти).

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Мақолалар