Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Июн, 2026   |   22 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:06
Қуёш
04:50
Пешин
12:27
Аср
17:37
Шом
19:59
Хуфтон
21:35
Bismillah
09 Июн, 2026, 22 Зулҳижжа, 1447

“Тўқмоқ ота” жоме масжиди қайта қурилмоқда

07.06.2019   4620   2 min.
“Тўқмоқ ота” жоме масжиди қайта қурилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 28 февралдаги  «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тўқимачилик, фармацевтика ва электротехника маҳсулотлари, томчилаб суғориш ускуналари, пластмасса қувурлар ишлаб чиқариш ташкил этилди, балиқчилик ва туризмни ривожлантириш бўйича имкониятлар ишга солинди.

2019 йилда Мўйноқ туманида яна кўплаб - саноат соҳасида 12 та, қишлоқ хўжалигида 5 та, хизмат кўрсатиш бўйича 14 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Ижтимоий соҳа объектлари қуриш ва таъмирлаш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. 

Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган асли шу - Мўйноқ аҳолиси, деди Шавкат Мирзиёев. Уларнинг сабр-қаноати, ватанпарварлиги, меҳнаткашлиги учун раҳмат айтишимиз, шунга муносиб хизмат қилишимиз керак, деган эди.

Шу боис Президентимиз келгуси икки йилда Мўйноқда 20 та кўп қаватли уй қуриш, янги шаҳарча барпо этиш бўйича топшириқ берди. Бу ерда замонавий шаҳарсозликдаги барча янгиликларни жорий этиш, намунавий инфратузилма яратиш зарурлигини таъкидлади. 

Мана ушбу топшириқлардан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти тегишли ташкилотлар билан келишган ҳолда Мўйноқ туманидаги «Тўқмоқ ота» жоме масжидининг иморатини замонавий шаҳарсозлик асосида қайта қуришга рухсат олган эди.

6-июнь куни Мўйноқ тумани ҳокимияти, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти вакиллари, туман нуроний ва аҳолиси иштирокида «Тўқмоқ ота» жоме масжидининг янги иморатининг биринчи ғиштини қўйиш маросими бўлди. Унда Мўйноқ тумани ҳокими С.Данияров ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Ш.Бауатдиновлар иштирок этди.

 

  

 

  

 

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Талабалар Имом Термизий маркази фаолияти билан танишди

09.06.2026   3071   1 min.
Талабалар Имом Термизий маркази фаолияти билан танишди

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Термиз давлат университети талабалари иштирокида марказ фаолияти ва сўнгги йилларда чоп этилган нашрларга бағишланган маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.


Тадбирда университетнинг Хорижий филология факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этди. Учрашув давомида Термиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг бой илмий мероси, марказ томонидан амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари ва янги нашр этилган китобларнинг ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди.


Шунингдек, қатнашчилар марказ кутубхонасида сақланаётган ноёб манбалар, қўлёзмалар, илмий адабиётлар ҳамда сўнгги йилларда чоп этилган янги асарлар билан яқиндан танишдилар.

 

Тадбир якунида талаба-ёшларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоб берилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Талабалар Имом Термизий маркази фаолияти билан танишди Талабалар Имом Термизий маркази фаолияти билан танишди
Ўзбекистон янгиликлари