Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Май, 2025   |   21 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:24
Қуёш
05:01
Пешин
12:25
Аср
17:27
Шом
19:42
Хуфтон
21:12
Bismillah
19 Май, 2025, 21 Зулқаъда, 1446

Президентимиз топшириғига кўра аёллар ва болалар урушлар ҳудудидан олиб келинди

30.05.2019   3992   1 min.
Президентимиз топшириғига кўра аёллар ва болалар урушлар ҳудудидан олиб келинди

Давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга “Меҳр” инсонпарварлик операцияси амалга оширилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди. Улар 30 май куни махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди.

Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилади, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга кўтарилиб, қулай шароитлар ҳозирланди

15.05.2025   10632   2 min.
Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга кўтарилиб, қулай шароитлар ҳозирланди

Айни кунларда ҳаж сафарига киришган илк зиёратчиларимиз Мадина шаҳридаги беш юлдузли “Zamzam Pullman” замонавий меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда. 

Мазкур меҳмонхона Масжиди Набавийнинг ёнида жойлашган бўлиб, зиёратчиларимиз беш маҳал намозни адо этиш, Равзаи шарифга кириш ва бир неча бор Расул алайҳиссаломга салом йўллаш саодатига эга бўлмоқда. 

Меҳмонхонада ҳозирланган шароитлар барча ҳожиларимизни мамнун этмоқда. Ҳар бир хонада кийим жавони, ёзув столи, совутгич ва музлатгич, қибла кўрсаткичи, жойнамоз, Қуръони карим, телевизор бор. Фойе, лифт ва хоналар кенг ва ёруғ. 
Ҳожиларга хизмат кўрсатадиган ошхона-ресторанда ҳам зарур ўринлар ва барча қулайликлар яратилган. Бир неча минг кишилик ошхонада ибодатга қувват бўладиган лазиз таомлар, салатлар, сархил мевалар, ширинликлару шарбатлар тортиқ қилинмоқда.

Мазкур меҳмонхонада жойлашган Ўзбекистон ишчи гуруҳи штаби барча ташкилий ишларни рисоладагидек бўлиши учун 24 соат давомида узлуксиз зиёратчилар хизматида бўлмоқда.

Мавсум давомида ҳожиларимиз тетик, соғлом бўлишлари учун аввало, ўзлари, сўнгра тиббиёт ходимлари ҳам масъул. Бу йил ҳам ҳожиларимизнинг соғликларини доимий кузатиб бориш учун олий тоифали шифокорлар жалб этилган. Улар ҳамюртларимиз саломатликлари учун туну кун хизматда бўлиб туришибди. 

Тиббиёт ходимлари ҳожиларнинг сиҳатларини кўздан кечириб, керакли ёрдам, маслаҳат ва дори-дармонлар бермоқда. Тиббий хизмат марказларида муолажа учун керакли жиҳозлар, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун шароитлар мавжуд. Барча турдаги касалликларга биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида юртимиздан етарли даражада дори-дармонлар олиб борилган. 

Жорий мавсумда ҳожиларимизга яна бир қулайлик ва туҳфа улашилди. Ўзбекистон алоқа оператори тарафидан бу йилги ҳар бир зиёратчига интернет трафиги ва бонусли дақиқалари мавжуд бўлган бепул телефон сим картаси, махсус сумка, термос, соябон ва бош кийим кабилар тақдим этилди.

Жорий мавсумда бўлғуси ҳожиларга хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга олиб чиқилгани ва шароитлар сезиларли даражада яхшилангани барчани чексиз мамнун этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга кўтарилиб, қулай шароитлар ҳозирланди Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга кўтарилиб, қулай шароитлар ҳозирланди Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга кўтарилиб, қулай шароитлар ҳозирланди Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга кўтарилиб, қулай шароитлар ҳозирланди Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга кўтарилиб, қулай шароитлар ҳозирланди Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга кўтарилиб, қулай шароитлар ҳозирланди Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга кўтарилиб, қулай шароитлар ҳозирланди Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга кўтарилиб, қулай шароитлар ҳозирланди Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга кўтарилиб, қулай шароитлар ҳозирланди