Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Январ, 2025   |   22 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:20
Қуёш
07:43
Пешин
12:40
Аср
15:46
Шом
17:30
Хуфтон
18:47
Bismillah
22 Январ, 2025, 22 Ражаб, 1446

Китоб тақдимоти: тарбиявий мазмундаги янги китоблар

20.05.2019   2726   5 min.
Китоб тақдимоти: тарбиявий мазмундаги янги китоблар

2019 йил 18 май куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти директори Шамсуддин Баҳауддинов муаллифлигидаги ва қорақалпоқ тилига таржима қилинган бир қатор китобларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда меҳнат фаҳрийси, нуроний Қ. Камалов, Ўзбекистон фанлар академиясининг академиги, философия фанлари доктори, профессор Ж.Базарбаев, филология фанлари доктори К. Алламбергенов, филология фанлари доктори, профессор Ш.Абдиназимов, институт ўқитувчилари, талабалар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Тадбирни институт илмий кенгаши раиси, академик Ж. Базарбаев бошқариб борди. – Илм йўлида олиб борилган тинимсиз меҳнатларнинг самараси бўлган ушбу китобларнинг тақдимоти айнан бизнинг институтда ўтказилиши ва бизнинг зиё масканигна совға қилиниши биз учун катта бахт ва чексиз қувончга сабаб бўлди. Бу китоблар илмий аҳамият касб этканлигидан диншунуслик, маънавият асослари, ислом тарихи фанларини ўқитишда қўлланма вазифасини бажаради. «Ислом дини – оммавий маданиятга қарши мустаҳкам иммунитет» дейди у ўз сўзида.

Бундан сўнг муаллиф Шамсуддин Баҳауддинов сўзга чиқиб, дунё цивилизацияси ривожига муносиб хисса қўшган буюк алломаларимизнинг асарларини ўрганиш ва улар ёзиб қолдирган бебаҳо маданий меросни келажак авлодга етказишнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Президентимизнинг: “тарихиммз, маданиятимиз, динимизга боғлиқ бир бет қўл ёзма бўлса ҳам, уларни жамлаб, халқимизни, ёшларимизни таништириш, бизнинг қандай улуғ ва бетакрор меросимиз бор эканлигини англатиш, фарзандларимизни ушбу улуғ меросга муносиб тарбиялашдан иборат”, деган фикрларини таъкидлади. Ҳақиқатдан ҳам, жамиятимизнинг ривожланиши учун зарур бўлган илмларни ўрганиш ҳар бир ёш йигит ва қизнинг бўйнидаги асосий вазифалардан бири ҳисобланишини билдирди.

Юртимиз раҳбари 2018 йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистонга келган сафари давомида Нукус шаҳридаги Имом эшон Муҳаммад жомеъ масжидида бўлиб, бу ерда нуронийлар ва имом-хатиблар билан учрашув ўтказди. Шунда имом-хатибларимизга, биринчи навбатда, ота-боболаримиздан қолган эски қўл ёзмаларни ўрганган ҳолда қўлланмалар ва асарлар ёзиш бўйича ўз таклифларини билдирган эди.  Кўп йиллик меҳнатларининг самараси ўлароқ Ш. Баҳауддиновнинг муаллифлигидаги ва таржима маҳсули бўлган: “Кәмил инсан”, “Саламат ана ҳәм бала - жәмийет гиреўи”, “Ораза пазыйлети”, “Намаз оқыў қағыйдалары”, “Марҳумларға азар бермейик”, “Қурбанлық китабы”, “Сарф сабақлығы”, “Шамаили Муҳаммадия”, “Ибадати Исламия”, “Ислам мәрипаты: негиз ҳәм түсиник”, “Ислам динине улыўма тәрийп”, “Ҳаж ҳәм умра қолланбасы”, “ИШИМ фитнасы”, “Интернетке ин қурған өрмекшилер” сингари ўнлаб китоблар нашр этилди ва халқимизга инъом этилди.

Йўқорида номлари келтирилган китоблар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тастиқланган режа асосида Республикамиздаги шаҳар ва туман ҳокимликлари, вазирликлар, олий ўқув юртлари, идора ва ташкилотларга бепул тарқатилди.

– Бу таржимадан сўнг китоб ёзишга бўлган иштиёқимиз тўхтаб қолмайди, ҳозирда Ватандошимиз, буюк муҳаддис Имом ал-Бухорийнинг “Саҳиҳ ҳадислар” тўпламини ва Пайғамбаримиз тарихидан сўзловчи китоблар устида иш олиб борябмиз, яқин кунларда халқимизга ҳавола этамиз деган умиддаман”, дейди муаллиф Шамсуддин Баҳауддинов.

Совға сифатида институт ахборот ресурс марказига 1200 дона китоб ректор Б. Отемуратовга топширилди. 

Сўнг меҳнат фаҳрийси, нуроний Қ. Камалов сўзга чиқиб, сўнги йиллари юртимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар, айниқса диний соҳада қилинаётган катта-катта янгиликлар ҳақида айтиб ўтди.

«Кўп йиллик тажриба ва меҳнатларимизнинг самараси ҳисобланган биринши бор қорақалпоқ тилида нашр этилган “Қураны кәрийм мәнилериниң қарақалпақ тилиндеги аўдармасы ҳәм тәфсири” китоби мустақил юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган хайрли ишлардан ҳисобланади.

Албатта, таржима иши, айниқса Аллоҳ таолонинг Каломи бўлган Қуръони каримни ундаги оятларнинг мазмун-моҳиятини тушунган ҳолда таржима қилиш буюк ва машақатли иш ҳисобланади».

Шунингдек, институтнинг ўқитувчи-устозларига ушбу китобларни яхшилаб ўрганишга тарғиб қилиб, «Ислом таълимоти асосида талабаларга дарс бера олган педагог – енг етук педагог», – деб таъкидлади.

Бундан сўнг тадбирга келган меҳмонлардан филология фанлари доктори К. Алламбергенов, филология фанлари доктори, профессор Ш. Абдиназимовлар сўзга чиқиб, бу китобларнинг аҳамияти, мазмун ва моҳиятига баҳо бериб, келажак давомчиларининг маънавий камолотининг юксалишида ўз хиссасини қўшадиган илмий меҳнатлар мажмуи эканлигини ўз фикр-мулоҳазаларида билдириб ўтишди.

Тадбир ўз аро савол-жавоблар ва иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизғин давом этди.

Қорақалпоғистон қозиёти матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Саҳобалар ҳам ижтиҳод қилишганми?

16.01.2025   15633   2 min.
Саҳобалар ҳам ижтиҳод қилишганми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фиқҳ ижтиҳод ва фикрлар мажмуаси бўлиб, бу фикрлар нафсу ҳавога берилишдан келиб чиқмаган, балки Қуръон ва Суннатни англашдан келиб чиққан, Қуръон ва Суннатдан олингандир. Аллоҳ азза ва жалла бизга шу йўлни буюрган. Агар Аллоҳ фиқҳга тегишли ҳар бир масаланинг ҳукмини баён қилишни ирода қилганида, ҳозир миллионлаб оятлар, миллионлаб ҳадислар турган бўларди. Лекин ҳаммаси бўлиб, олти мингдан сал ортиқ оят нозил бўлган, муайян ададдаги ҳадислар ворид бўлган. Ҳар бир масалага оят-ҳадис келса, шунча оятни, шунча ҳадисни ким ёд оларди? Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз замонларида автомобиллар ҳақида гапиришларини тасаввур қилинг! Унда у зотнинг сўзларини ҳеч ким тасдиқламаган бўларди-ку!

Ижтиҳод қилиш нотўғри десангиз, саҳобалар ҳам ижтиҳод қилишган. Кейин ўша ўз ижтиҳоди билан чиқарган ҳукмга амал қилишни одамларга буюришган. Одамлар уларга тақлид қилишган, эргашишган. Мана шу йўсинда уларнинг йўлларидан юриб келишган.

Таҳаллул тарафдорлари орасида «Фиқҳ диннинг бир қисми эмас», «Мазҳаб эгаларининг айтганига амал қилиш шарт эмас», деган гаплар тарқалган.

Ташаддуд аҳли ҳам мана шунга чақиряпти. Уларнинг асл мақсади фиқҳий мазҳабларни йўқ қилиб, динсизликка етаклаш эди. Масалан, мен динни маҳкам ушласам-у, лекин на ҳанафий, на шофеъий, на моликий ва на ҳанбалий мазҳабини тутмасам, унда диндан нимани ушлайман? Менда фиқҳ деган нарса қолмайди-ку! Фиқҳни мана шу мазҳаблар ташкил қилади-ку! Аллоҳ бизга «Зикр аҳлидан сўранг» деб буюриб, эргашишимизга рози бўлган илмларни мужтаҳидларнинг ижтиҳод ва фикрлари ташкил қилмаса, нима ташкил қилади?!

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан