2023 йил 8 август куни Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси қошида Масжидул ҳаром ва Масжидун Набавийдаги диний ишлар бўйича мустақил аппарат фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу аппаратга Шайх Абдурраҳмон Судайс раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда "Саудия хабарлари" интернет нашри хабар берди.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавий ишларини умумий назорат қилиш бўйича Бош бошқарма бошқарув кенгаши раиси этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори эълон қилинган эди.
Тартил билан Қуръони каримни қироат қилиш муҳим амаллардан бири бўлиб, ҳарфларни махражларидан чиқариб, Аллоҳнинг каломини тушуниб, тажвид қоидалари билан тўғри ўқишни англатади. “Тартил”нинг луғавий маъноси “бирор нарсани дона-дона қилиб териш”ни англатади.
Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломи бўлиб, уни тартил билан ўқиш У зотнинг буйруғидир. Муззаммил сураси 4-оятда шундай дейилади: “Ва Қуръонни тартил билан тиловат қил”.
Али розияллоҳу анҳудан оятнинг маъносини сўрашганда, “тартил – ҳарфларни яхшилаш, вақф ўринларни билиш”, деб жавоб қилганлар. Жаброил алайҳиссаломга Муҳаммад алайҳиссалом Қуръонни тартил билан ўқиб берганлар.
Тартил билан Қуръон қироат қилиш учун бир қанча қоидаларга риоя қилиш лозим. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Тартил билан Қуръон ўқишнинг фойдалари жуда кўп. Улардан баъзилари:
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръон соҳибига: қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охири қироат қилган оятинг маконидан бўладир, дейилади”, дедилар”, (Имом Термизий ривояти).
Зафар қори Маҳмудов,
Тошкент Ислом институти “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчиси.