Аввал хабар берганимиздек, ўзбекистонлик қорилар Россия Федерациясининг турли ўлкаларида бўлиб, муборак ой давомида таровиҳ намози ва хатми Қуръонларда иштирок этадилар. Бугун 7 май куни ўзбекистонлик яна беш нафар қори Москва шаҳрига етиб бордилар. Бугуннинг ўзида қориларимиз Москва шаҳрида Россия мусулмонлари жамияти раиси, муфтий Альберт ҳазрат Крганов қабулида бўлдилар. Муфтий ҳазрат ўзбекистонлик диний уламолар, қорилар кўп йиллардан буён Россия мусулмонларининг ихлоси, эътирофига сазовор бўлиб келаётгани, диний идоралар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик самарали натижалар бериб бораётганлиги ҳақида сўзлаб берди. Ўз навбатида қориларимиз ҳам ўзларига билдирилаётган ишончни оқлаб, Аллоҳ қодир қилганича бор билимларини бериб, мусулмонларга исломий маърифатни етказишда астойдил ҳаракат қилишларини билдирдилар.
Шундан сўнг қориларимиз ўзлари тақсимот қилинган ҳудудларга йўл олдилар. Жумладан:
Хорижда фаолиятларини давом эттираётган қориларимиз ҳақида порталимиз орқали хабар бериб борамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
Cавол: Намоз ўқиётганимда болам рўмолимни тортиб ечиб юборди. Намозим нима бўлади?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Фиқҳий қоидаларга кўра намозда беркилиши шарт бўлган аъзолардан бирининг тўртдан бир ва ундан кўп қисми уч тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтиш муддатича очиқ турса, намоз бузилади. Агар уч тасбеҳ айтиш муддатига етмасдан, бир қўлда енгил ҳаракат билан ёпиб олса, намоз бузилмайди. Сиздаги ҳолат ҳам мана шу ҳукмга тушади. Бу ҳолатда рўмолнинг ўзи тушиб кетиши ёки кимнингдир тушириб юбориши ўртасида фарқ йўқ (“Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий”). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.