Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан 2019 йилги муборак Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларига уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.
Эндиликда, мўмин-мусулмонлар шу йил 3 майдан 3 июнга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин (ибодат вақтларидан ташқари).
Бунинг учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинади:
90 9026910;
90 9170580;
93 5752832 (фақат аёл-қизлар учун, 08:00 дан 18:00 гача).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#kun_hikmati
Шайх Муҳаммад Сиддиқ ибн Ҳасан Қиннавжий илмнинг лаззати ҳақида қуйидаги сўзларни айтган:
"Шуни билингки, бир нарсанинг шарафи ё айни ўзида бўлади ёки унинг натижасида келиб чиқади. Илмда эса бу икки ҳолатдаги шараф ҳам мавжуд. Чунки илмнинг айнан ўзи лаззатли, шунинг учун ҳам унинг ўзи талаб қилинади ва яна унинг натижаси ҳам шириндир. Айни шу натижа учун ҳам илм ўрганилиши мумкин".
#ilm #lazzat #izlanish
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати