Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Июн, 2025   |   25 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:50
Пешин
12:30
Аср
17:40
Шом
20:03
Хуфтон
21:42
Bismillah
21 Июн, 2025, 25 Зулҳижжа, 1446

Бухоро – дунёнинг 7 шариф шаҳридан бири

20.04.2019   12514   6 min.
Бухоро – дунёнинг 7 шариф шаҳридан бири
Ўрта асрларда жаҳондаги 7 шаҳарга диний марказ сифатида шуҳрат қозонганликлари учун “Шариф” унвони берилган.
Улар билан танишинг!
 
МАККА (араб. Уммул-Қуро, Уммул-Мадоин — шаҳарлар онаси) — Саудия Арабистонининг ғарбий қисмидаги шаҳар, Қизил денгиздан 70 км. узоқликда жойлашган. Ҳижоз вилоятининг маъмурий маркази. Макка қадимий шаҳар, асос солинган

photo5316669265178373191.jpg

йили номаълум.
 
Дастлаб Замзам булоғи атрофида аҳоли турар жойлари пайдо бўлган. Макка илк бор Птолемей асарларида Макораба деб қайд этилган.
 
Мил. авв. 2-1 минг йилликларда Макка араб қабилалари учун муқаддас жой ҳисобланган. Ислом пайдо бўлишидан аввал Шарқ билан Ўрта денгиз бўйи давлатлари ўртасидаги савдода муҳим ўрин тутган. МаккадагиАл-Масжид ал-ҳаром ва Байтуллоҳ ал-ҳаром-Каъба мусулмонлар учун муқаддас зиёратгоҳ. Макка аҳолиси, асосан, ҳажга келганларга хизмат кўрсатиш, ибодат қилувчилар учун диний буюмлар (махсус кийимлар, яъни эҳром, тасбеҳ, атирлар, Замзам суви учун идишлар) тайёрлаш билан шуғулланади. 
 
МАДИНА (араб, номи — Мадинат Расулиллоҳ ёки Мадинат ун-Наби пайғамбар шаҳри) — Саудия Арабистонидаги шаҳар, мамлакатнинг ғарбий қисмида, Ҳижоз вилоятида, Қизил денгиздан 250 км. Шарқдаги воҳада жойлашган. Шаҳарга асос солинган вақт маълумэмас.
 
photo5318940551258679964.jpgШаҳар Мадинаи-Мунаввара — Нурафшон шаҳар, ал-Ислом, Қалб ал-Ислом, Дор ал-Ислом, Дор ас-Сунна каби 95 дан ортиқ ном билан улуғланади. 
 
Қадимда Ясриб (Ятриб) деб аталган. Птолемей ўз “География”сида бу шаҳарни “Ятриппа”, византиялик Стефан эса “Ятриппа полис” деб берган. 
 
Ясриб номи билан у Қуръони каримда ҳам қайд қилинади. Асрлар давомида Мадина ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. Қуръони каримнинг энг катта суралари (Бақара, Оли-Имрон, Нисо, Моида ва б.) Мадинада нозил бўлган. 
 
 
 
МОЗОРИ ШАРИФ — Афғонистоннинг шимолийқисмидаги шаҳар. Балх вилоятининг маъмурий маркази. Балх воҳасида. Ўрта асрда Мозори Шариф ўрнида кичик Хайр қишлоғи (кейинчалик Хўжа-Хайрон) бўлган.photo5316669265178373192.jpg
 
Нақлга кўра, бу ерга ҳазрат Али дафн этилган. 1481-82 йилларда у ерга мақбара (форс, мозори шариф — муқаддас мозор; шаҳар номи шундан) қурилгач, зиёратгоҳга айланган. 
 
Мозори Шариф Бақтрия иқтисодий географик марказининг йирик ҳунармандчилик, савдо-саноат шаҳри ва транспорт йўллари пункти. Ҳунармандчиликда шойи ва ип-газлама, дўппи, уй-рўзғор буюмлари тайёрланади. 
 
Шаҳарда қоракўл тери, жун, дон, мева, ёнғоқ ва кўнчарим билан савдо қилинади. Мозори Шарифдан жануби Ғарбда йирик олтингугурт кони бор. 
 
 
БАҒДОД — Ироқнинг пойтахти (1921). Бағдод муҳофазасининг маъмурий маркази. 
photo5318940551258679965.jpgДажла дарёсининг ҳар икки соҳилида, Марказий ва Жанубий Осиё ҳамда Ўрта денгиз мамлакатларини бирлаштириб турувчи йўллар чорраҳасида жойлашган. Мамлакатнинг энг катта шаҳри. Бағдодда араблар (аксарият), курд, арман,турк, яҳудий ва форслар яшайди. 
 
Бағдодни 762 й. халифа Мансур (754 — 775) Мадинат ас-Салом (Тинчлик шаҳри) номи билан бино қилиб, Аббосийлар халифалиги пойтахтига айлантирган. 
 
Бағдод этимологияси тўғрисида бир неча ривоятлар бўлиб, шулардан энг кўп тарқалгани: Боғи Дод (Доднинг боғи) ва Бут (санам) туҳфаси. 9 асрда Бағдод ҳунармандчилик, савдо ва ўрта аср Шарқ маданиятининг маркази бўлган. 
 
 
ҚУДДУС, Иерусалим (араб. Ал-Қудс, қад. Яҳудий тилида Иерушалаим) — Фаластиндаги шаҳар, Ўлик денгизнинг ғарбидаги чала чўлли ясси тоғликда жойлашган. 
 
Транспорт йўллари чорраҳаси. Саноат, савдо-транспорт ва маданият маркази. photo5318940551258679966.jpg
 
Тўқимачилик, кўн-пойабзал, металлсозлик, фармацевтика, полиграфия, радиотехника саноати корхоналари мавжуд. Олмосга ишлов берилади. 
 
Ҳунармандчилик ривожланган. Қуддус — мусулмон, яҳудий ва христианларда “муқаддас шаҳар” ҳисобланади.
 
 
ДАМАШҚ (араб.— Димишқ; тарихий номлари — Шом, Дамаскус) — СурияАраб Республикасининг пойтахт шаҳри. 
 
photo5318940551258679967.jpgДамашқ муҳофазасининг маъмурий маркази. Барада дарёси водийсида, 690 м баландликда жойлашган. 
 
Қадимда Миср, Фаластин, Ироқ, Арабистон ярим оролига карвон йўллари Дамашқ орқали ўтган. Дамашқнинг беш минг йилдан ортиқ тарихи бор. 
 
Қадимда у Тимаски, Темасги, Димаска, Каранаски деб ҳам юритилган. 
 
Ўрта аср тарихчилари уни “Дунё жаннати”, “Шар жаннати” деб аташган.
 
 
 
БУХОРОЙИ ШАРИФ (Шарофатли Бухоро) — қад. Бухоронинг кенг тарқалган номларидан бири.
 
Бухоро қадимдан турли номлар билан аталиб келинган. photo5316669265178373193.jpg
 
Айниқса,Араб халифалиги ва сомонийлар даврида шаҳар юксалган. Бухоронинг номларидан “Фохира” (“Фахрли шаҳар”) атамаси Наршахийнинт таърифи бўйича ислом динининг барқарорлиги йўлида қон тўккан шаҳидлар шарафига нисбат қилиб берилган. 
 
Шаҳар исломни тарғиб қилиш ва қарор топтириш йўлида ҳам муҳим роль ўйнаган. Бухородан исломият ва ҳадис илмларининг йирик тарғиботчилари ва таснифчилари (Имом Бухорий ва б.) етишиб чиқди. Бухоронинг ислом дини, мусулмон ахлоқи, маданияти ва ҳуқуқшунослигининг Шарқдаги кучли марказларидан бирига айланиши туфайли унга 9 аср бошларидаёқ “Қуббат ул-ислом” — “Ислом динининг гумбази” деган сифат ҳам берилади. 
 

 

 
 
 
 
 
 
 
манба: Нозима Баҳромова, ЎзА
Мақолалар
Бошқа мақолалар

Фотиҳа сурасининг шифо эканини қаердан билдинг?

13.06.2025   8829   2 min.
Фотиҳа сурасининг шифо эканини қаердан билдинг?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечтаси сафарга чиқишди. Улар араб маҳаллаларидан бирига тушиб, меҳмон қилишини сўрашди. Маҳалладагилар эса уларни меҳмон қилишдан бош тортишди. Ногаҳон, ана шу маҳалла оқсоқолини бир нарса чақиб олди. Унга ҳамма нарсани қилиб кўришди, аммо фойда бермади. Баъзилар: «Ана у меҳмонларга боринглар-чи, шояд, уларда бирор нарса бўлса?» дейишди. Улар бориб: «Эй меҳмонлар жамоаси, бизнинг бошлиғимизни бир нарса чақиб олди. Ҳамма ҳаракатни қилиб кўрдик, аммо фойда бермади. Сизларда бирор нарса борми?» деб сўрашди.

Меҳмонлардан биттаси: «Аллоҳга қасамки, мен дам солинадиган бир дуони биламан. Лекин сизлардан бизни меҳмон қилишингизни сўраганимизда, рад этдинглар. Бизга бу дуонинг эвазига бирор нарса бермасанглар, уни айтмайман», деди. Улар бир тўда қўй беришга келишиб олишди. Шунда у саҳоба «Алҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн»ни (яъни, Фотиҳа сурасини) ўқиб суфлади. Оқсоқол гўё арқон ечилганидек ҳаракатга келди. Унда бирор оғриқ қолмай юриб кетди. Кейин улар келишилган нарсани беришди. Саҳобалар: «Уни тақсимланглар», дейишган эди, дам солган киши: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу тўғрида сўраб, бизга бирор нарсани буюрмагунларича тақсимламанглар», деди. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, бу воқеани айтиб беришди. Шунда у зот: «Сен унинг (Фотиҳа сурасининг) шифо эканини қаердан билдинг? - дедилар, сўнгра тўғри қилибсизлар, уларни тақсимланглар. Менга ҳам улуш ажратинглар», деб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб қўйдилар».

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.

Мана шу имом Бухорийнинг ривоятлари мукаммалроқдир.

Бошқа ривоятда эса: «Фотиҳани ўқиб, туфугини тўплаб суфлаб қўйди. Сўнг ҳалиги киши тузалиб кетди», дейилади.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан