Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Май, 2025   |   6 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:46
Қуёш
05:17
Пешин
12:25
Аср
17:18
Шом
19:27
Хуфтон
20:51
Bismillah
04 Май, 2025, 6 Зулқаъда, 1446

Имом-хатиб ночор оилага янги уй қуриб берди

18.04.2019   3578   1 min.
Имом-хатиб ночор оилага янги уй қуриб берди

Хоразм вилояти Гурлан тумани бош имоми, “Қора Алам Бобо” жоме масжиди имом-хатиби Маҳмуджон Ҳабибуллаев Гурлан тумани   Фидокор маҳалласида яшовчи Қутлимуратовлар оиласига ўз ҳисобидан янги уй қуриб берди. Мазкур оила ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан бири бўлиб, яшаб турган хонадони ночор ҳолатда, уйнинг шифти, поллари яроқсиз аҳволда эди. Унинг устига, газ, электр токидан катта миқдордаги қарздорлиги сабабли тармоқдан узиб қўйилган эди.  Имом-хатиб эски уйнинг ёнидан алоҳида бинода 5 хоналик янги уй қуриб берган, коммунал тўловлардан ҳам қарзларини тўлаб берган. 

Аслида бу хабар,  мазкур хонадон соҳиби, уч фарзанднинг отаси Умрбек Қутлимуродовнинг Диний идорага Маҳмуджон Ҳабибуллаев номига ёзилган Ташаккурнома хатидан сўнг маълум бўлди.

Ташаккурнома хатида: “Бош имом Маҳмуджон ака бизларни зах, кўримсиз жойдан халос қилиб,  ўз ҳисобидан беш хонали замонавий тартибда уй солиб берди. Биз фарзандларимиз билан ҳар куни эрталаб қўлимизни дуога очиб, у кишини узоқ умр кўришини, қилаётган хайрли ва савобли ишлари Қодир Аллоҳ ҳузурида ўзларига соябон бўлишини истаб қоламиз, дея мамнуният сўзлари битилган.

Биз бу масала бўйича биз имом домла билан боғланганимизда камтарлик билан: “Ҳа, ўтган йили қиш ойларида хонадоннинг оғир шароитини кўриб, Аллоҳ қодир қилса, шу оилага янги уй қуриб беришни ният қилган эдик, ёзга чиқиб, шу иш насиб бўлди ва тез фурсатда уй ҳам битди, дедилар.

Аллоҳ розилиги, халқ хизмати йўлида қилнаётган бу каби ишлар кўпаяверсин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Дард, мусибат ва фақирликни кетказувчи зикр

28.04.2025   6116   1 min.
Дард, мусибат ва фақирликни кетказувчи зикр

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтгин. Албатта, у жаннат хазиналаридан биридир", дедилар".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар куни юз марта “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, унга фақирлик етмас", дедилар.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кимнинг ғам-ташвиш ва мусибатлари кўпайиб кетса: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимасини кўп айтсин”.