Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Июн, 2025   |   14 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:50
Пешин
12:28
Аср
17:37
Шом
19:59
Хуфтон
21:36
Bismillah
10 Июн, 2025, 14 Зулҳижжа, 1446

Истиғфор айтинг!

15.04.2019   3900   1 min.
Истиғфор айтинг!

“Истиғфор”  банданинг Аллоҳ таолодан мағфират (гуноҳларини кечиришини) сўрашидир. Бунинг лафзлари: Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳал-ъазийм каби лафзлардир.

Истиғфорнинг фойдалари ниҳоятда кўпдир.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойиш насиб қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради”, дедилар”.

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

Инсон бу дунёда турли синовларга дуч келади. Бошига ташвиш тушади, муаммолардан чиқадиган йўлни тополмай қолади, топиш-тутиши кам бўлиб, етишмовчилиги ортади ва ҳоказо. Буларнинг барчасини муолажа қиладиган энг муҳим нарсалардан бири – истиғфордир! Демак,

Фақирлик, етишмовчиликдандан қийналяпсизми? Истиғфор айтинг!

Азобу машаққатлардан қутулмоқчимисиз? Истиғфор айтинг!

Ёмғир ёғмай, ўсимликлар, ҳайвонлар ташналикдан нобуд бўляптими? Истиғфор айтинг!

Ғамлар эзиб юбордими? Истиғфор айтинг!

Қарзга ботиб, уни тўлашга қийналяпсизми? Истиғфор айтинг!

Ризқда барака йўқми? Истиғфор айтинг!

Фарзанд талабидамисиз? Истиғфор айтинг!

Деҳқончилик яхши бўлмаяптими? Истиғфор айтинг!

Қувватингиз зиёда бўлишини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг!

Гуноҳларингиз кечирилишини истайсизми? Истиғфор айтинг!

Мунофиқликдан омонда бўлишни истайсизми? Истиғфор айтинг!

Бир кунда 100 марта истиғфор айтадиган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат бўлишни истайсизми? Истиғфор айтинг!

Нозимжон Иминжонов таржимаси

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳожилар президентимиз ва халқимизга ҳайит табриги йўллаб, эзгу ташаббусга аҳд қилдилар

09.06.2025   4382   2 min.
Ҳожилар президентимиз ва халқимизга ҳайит табриги йўллаб, эзгу ташаббусга аҳд қилдилар

#xabar #haj2025 #tabrik

Муқаддас заминда ҳаж ибодатини адо этаётган миллионлаб мўмин-мусулмонлар қатори 15 минг нафар юртдошларимиз Мино ва Арафот каби муборак манзилларда улуғ амалларни ихлос ила бажармоқдалар.


Шу йил 5 июнь Арафа куни Маккаи мукаррамадаги Арафот ҳудудида бўлиб турган ҳожиларимиз тоату ибодатларда бўлиб, муҳтарам Президентимиз ва халқимизга Қурбон ҳайити табрикларини йўлладилар. (https://muslim.uz/e/post/43499-o-zbekiston-hojilarining-prezident-shavkat-mirziyoyevga-qurbon-hayiti-munosabati-bilan-yo-llagan-tabrigi) Уни ҳаж ибодатини ихлос ила адо этаётган ҳожиларимиз номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқаназар ҳазратлари ўқиб эшиттирдилар. Унда жумладан бундай дейилган: 
 

“Ҳурматли Президент Сизни ва Сиз орқали юртдошларимизни ҳаж ибодатини адо этаётган ҳамюртларимиз номидан мусулмон уммати учун энг улуғ байрам – Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз.


Биз, ўзбекистонлик ҳожилар шундай файзли кунлар учун шукроналар айтиб, Ҳақ таолодан жонажон юртимизга қут-барака, азиз халқимизга фаровонлик ва фарзандларимизга баркамоллик сўраб эзгу дуолар қилмоқдамиз.


Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Дуоларнинг энг яхшиси арафа куни қилинган дуодир”, деб хушхабар берганлар.


Шунингдек, ҳожиларимиз гуноҳлар афв этиладиган ва дуолар ижобат бўладиган Арафотда туриб, Аллоҳ таолодан Юртбошимизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва улкан муваффақиятлар тилаб, хайрли ишлари доимо бардавом бўлишини илтижо қилиб сўрашди.


Шу билан бирга юртимиз ҳожилари яратиб берилган имкониятлар ва кўрсатилган эҳтиромдан руҳланиб, юртга қайтгандан кейин “Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари” деган эзгу ташаббусни амалга оширишни бир овоздан илгари сурдилар. (https://muslim.uz/e/post/43499-o-zbekiston-hojilarining-prezident-shavkat-mirziyoyevga-qurbon-hayiti-munosabati-bilan-yo-llagan-tabrigi)


Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларнинг ҳажларини мабрур айласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ҳожилар президентимиз ва халқимизга ҳайит табриги йўллаб, эзгу ташаббусга аҳд қилдилар Ҳожилар президентимиз ва халқимизга ҳайит табриги йўллаб, эзгу ташаббусга аҳд қилдилар Ҳожилар президентимиз ва халқимизга ҳайит табриги йўллаб, эзгу ташаббусга аҳд қилдилар Ҳожилар президентимиз ва халқимизга ҳайит табриги йўллаб, эзгу ташаббусга аҳд қилдилар Ҳожилар президентимиз ва халқимизга ҳайит табриги йўллаб, эзгу ташаббусга аҳд қилдилар Ҳожилар президентимиз ва халқимизга ҳайит табриги йўллаб, эзгу ташаббусга аҳд қилдилар Ҳожилар президентимиз ва халқимизга ҳайит табриги йўллаб, эзгу ташаббусга аҳд қилдилар Ҳожилар президентимиз ва халқимизга ҳайит табриги йўллаб, эзгу ташаббусга аҳд қилдилар Ҳожилар президентимиз ва халқимизга ҳайит табриги йўллаб, эзгу ташаббусга аҳд қилдилар
Ўзбекистон янгиликлари