Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Август, 2025   |   24 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:08
Қуёш
05:35
Пешин
12:32
Аср
17:17
Шом
19:22
Хуфтон
20:42
Bismillah
18 Август, 2025, 24 Сафар, 1447

Ўзбекистон Global Muslim Travel Index 2019 рейтингида юқорилади

12.04.2019   3584   1 min.
Ўзбекистон Global Muslim Travel Index 2019 рейтингида юқорилади

2019 йилнинг апрель ойида тақдим этилган Жаҳон ҳалол туризм рейтингига кўра, Ўзбекистон Топ-20 рўйхатидан ўрин олган. Ҳалол туризм зиёратчиларини қабул қилувчи ИҲТ мамлакатлари орасида эса Топ-10 рўйхатига киритилган.

Global Muslim Travel Index 2019 ҳисоботида қайд этилишича, Ўзбекистон зиёрат туризми бўйича 18-ўринда (2018 йилда - 32 ўринда бўлган). Етакчилик - Малайзия, Индонезия ва Туркия мамлакатларида. Булардан ташқари, рўйхатда Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Марокаш, Бахрайн, Уммон, Бруней, Иордания, Эрон, Миср, Кувайт, Тунис, Покистон, Жазоир, Ливан, Бангладеш, Малдив ҳам қайд этилган. Қозоғистон ва Озарбайжон эса Ўзбекистондан кейин 19- ва 20-ўринларни эгаллаган.

Ҳалол туризм зиёратчиларини қабул қилувчи ИҲТ мамлакатлари рейтингида эса Ўзбекистон 9-ўринни эгаллаган. Илк уч ўринга Саудия Арабистони, Туркия ва Марокаш муносиб кўрилган. Шунингдек, рўйхатдан Малайзия, Баҳрайн, БАА, Қозоғистон, Эрон ва Индонезия мамлакатлари ҳам жой олган.

Global Muslim Travel Index 2019 рейтингини тузишда мамлакатларнинг иқлими, хавфсизлиги, иқтисодиёти ва кўрсатиладиган хизматлар каби омиллар ҳисобга олинган.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Яқинда Бухоро шаҳрида ўтказилган ҳамда дунёнинг турли давлатлари вакилларини ўзида жамлаган I Халқаро зиёрат туризми форуми шулар жумласидандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Гуноҳларнинг энг каттаси

13.08.2025   6143   1 min.
Гуноҳларнинг энг каттаси

حدثنا أبو مسلم البصري  حدثنا الرمادي نا سفيان بن عيينة نا الزهري أخبرني عامر بن سعد عن أبيه أن النبي صلى الله عليه وعلى آله وسلم قال: أعظم المسلمين في المسلمين جرما: من سأل عن أمر لم يحرم فحرم على الناس من أجل مسألته.

Омир ибн Саъд отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: Мусулмонларнинг гуноҳи энг каттасиҳаром қилинмаган иш ҳақида сўрайвериб, унинг ҳаром қилинишига сабаб бўлган кишидир”, дедилар”.


Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси