Бугун, 14 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Татаристондаги хизмат сафарлари давомида Қозон университети билан яқиндан танишдилар ва университет ректори Ильшат Гафуров жаноблари, профессор ўқитувчилар билан самимий мулоқотлар ўтказдилар.
Ректор Ильшат Гафуров Қозон университети тарихи, фаолияти, таълим-тарбия жараёнларини олиб бориш йўналишлари, ўқув хоналари, кутубхона фонди ва аудиторияларда дарс ўтиш услублари тўғрисида ўзбекистонлик меҳмонларга сўзлаб берди.
Маълумот ўрнида, Қозон университети – Россиянинг энг кекса университетларидан бири. 1804 йилда Александр I Қозон императорлик университети тасдиқ ёрлиғи ва унинг Уставини имзолаган. Олий ўқув юрти 200 йилдан ортиқ тарихи давомида саксондан ортиқ мамлакат Фанлар Академиясининг ҳақиқий ва мухбир аъзоларини етиштириб берган.
Томонлар учрашувлар давомида бир-бирларига эсдалик совғалари тақдим этдилар ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича ҳужжатлар имзоладилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
О'збекистон Маҳаллалар уюшмаси томонидан тайёрланган юқоридаги роликда "Маҳалла еттилиги" таркибининг вазифалари ҳақида ма'лумот берилган.
"Еттилик" қуйидагилардан таркиб топган: маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқ ходими ҳамда ижтимоий ходим.