Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Июл, 2024   |   23 Муҳаррам, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:41
Қуёш
05:16
Пешин
12:35
Аср
17:34
Шом
19:46
Хуфтон
21:14
Bismillah
29 Июл, 2024, 23 Муҳаррам, 1446

Халқаро зиёрат туризми форумида бир қанча меморандумлар имзоланди

23.02.2019   3129   1 min.
Халқаро зиёрат туризми форумида бир қанча меморандумлар имзоланди

Кашф этиш, тарғиб қилиш ва ўрганиш анжумани, дея эътироф этилган биринчи халқаро зиёрат туризми доирасида “Ўзбекистонни зиёрат-туризмининг марказларидан бири сифатида эътироф этиш тўғрисида“ги Бухоро декларацияси имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Шунингдек, бир қатор Меморандумлар имзоланди. Туризм қўмитаси қошидаги “Миллий PR-марказ” ҳамда “Global Muslim Traveler Index” доирасида “MATTA” (Малазия), “Crescent Rating” (Сингапур) ассоциациялари, Жакарта тарғибот фонди (Индонезия) ўртасида тузилган Меморандум шулар сирасидандир.

Бу эса келгусида давлатлар ўртасида туризм хусусан, зиёрат туризмини юксалишга хизмат қилади.

Айнан туризм ривожланган масканларда маданий мерос объектларини сақлаш, таъмирлаш, бунда эса уни асл ҳолича келгуси авлодларга етказишдаги ишлар мунтазамлик касб этади. Келгусида ҳудудлардаги ҳозирга қадар ўрганилмасдан қолган муқаддас қадамжоларни излаб топиш, кўлёзмалар фондидаги муҳим маълумотларни излаш, ўқиш туризм юксалиши йўлидаги энг муҳим мақсадлардан бири бўлади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Фарзанд тарбияси

23.07.2024   321   2 min.
Фарзанд тарбияси

Бугунги энг катта глобал муаммолардан бири — фарзанд тарбияси. Фарзандни чиройли тарбиялаш бандага берилган энг катта бахт десак хато қилмаган бўламиз. Бугун аксарият ота-оналар фарзандларининг тарбиясидан хавотирда. Ҳатто фарзандидан қўрқиб яшайдиган ота-оналар ҳам бор.

Баъзи кекса ота-оналар ноқобил фарзандларини зикр қилиб: «Шуларнинг боридан йўғи яхшийди. Ёшлигида ўлиб қўя қолмаган экан. Катта бўлса роҳатини кўраман, деган эдим, қайтага ташвишларим ҳам катталашиб кетди. Булар мани тириклайин гўрга тиқадиган бўлди. Наҳотки, бир парча этлигидан, катта умидлар билан улғайтирсангу катта бўлгач ўз фарзандинг ўлимингни кутиб яшаса», каби гаплар инсоннинг қалбини оғритади.

Дарҳақиқат, кексаликда ҳар-бир инсон фарзандининг ширин муомаласи, самимий хизмати, меҳрга тўла кўзлари унинг учун ҳамма нарсадан кўра муҳимлигини англаб етади. Лекин, минг афсуски, фарзандни ана шундай гўзал инсон бўлишини фақат Ислом дини таълимотларигина таъминлай олишини, у учун ёшлигидан одоб-ахлоққа кўпроқ эътибор бериш лозимлигини кўпчилик ота-оналар кеч тушуниб етишади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга гўзал хулқларни тамомила ўргатиш учун Пайғамбар қилиб юборилдим», – деб бежиз айтмаганлар. Ҳамма бахт гўзал ахлоқда. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бир ота-она фарзандига гўзал хулқдан кўра фойдалироқ бирор нарсани мерос қолдира олмайди», деганлар. Фарзандларимиз гўзал хулқли инсон бўлишини, нафақат ўзимизга балки ортимиздан бошқаларга ҳам кўз қувонч бўлиб, бизга раҳмат эшиттириб юришини хоҳлаймизми? Унда уларга, албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танитайлик!

  Ул Зотни олтиндан қиммат ўгитларини фарзандларимизга ўргатайлик! Чин мусулмон бўлишига эътибор қаратайлик. Ислом нажот кемаси, саодат йўли. Уни йўлбошчиси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ким у кемага чиқса, инсонни ҳалок қилувчи ҳаёт муаммоларида ғарқ бўлмайди. Ким бу йўлда юрса ҳаёт зулматларида қолиб хор бўлмайди… Бундан бошқа нажот йўли йўқ.

Фарзандларимиз айниқса, уларга суяниб қолганимизда ҳақиқий тиргак бўлишлари учун суннат билан суғорилган бўлишлари шарт. Йўқса, кексайганда ана ўша фарзандидан дили оғриган, кўзи ёшланган инсонларнинг бирига айланиб қолишимиз мумкин. Бундай бўлишидан ҳаммамизни Аллоҳ асрасин! Аллоҳим ҳаммаларимизга аҳли аёл ва бола-чақаларимиздан кўз қувончини ато этсин!

Манбалар асосида тайёрланди

 

Расулхон Қориев,
Поп тумани “Ғойиб ёронлар” жоме 
масжиди имом-хатиби

Мақолалар