frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Бир оят тафсири: Илмнинг шарафи

14.02.2019   5095   1 min.
Бир оят тафсири: Илмнинг шарафи

“Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир” (Оли Имрон сураси, 18-оят).

Имом Қуртубий роҳматуллоҳи алайҳи айтади: “Ушбу оят илмнинг фазлига, уламоларнинг шарафли эканига далолат қилади. Чунки агар уламолардан кўра шарафлироқ бирор кимса бўлганида эди, Аллоҳ таоло Ўзининг исми ва фаришталарининг исмига уламоларни қўшиб келтиргани каби уларни ҳам қўшиб келтирган бўлар эди. 

Илмнинг шарафига Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга: «ва: «Роббим, илмимни зиёда қилгин», дегин» (Тоҳа сураси,114-оят) деб айтган сўзи ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Албатта уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир” деган сўзлари кифоя қилади.

 

Тошкент шаҳар “Аҳмаджон қори” жоме масжиди имом ноиби

Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тошкент ислом институти ўқитувчилари Ал-Азҳар университетида малака оширдилар

31.07.2026   10605   1 min.
Тошкент ислом институти ўқитувчилари Ал-Азҳар университетида малака оширдилар

Ал-Азҳар университети ҳузуридаги Хорижий талабалар таълимини ривожлантириш марказида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари учун ташкил этилган араб тили бўйича малака ошириш дастури якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Икки ҳафта давом этган ўқув курси араб тили ўқитувчиларининг касбий салоҳиятини ошириш, замонавий педагогик ёндашувлар ва тил ўқитишнинг илғор методикаларини ўрганишга қаратилди.


Дастур якунида ўтказилган тантанали маросимда марказ раҳбари, профессор-доктор Наҳла ас-Саидий иштирокчиларга сертификатларни топширди. У мазкур ташаббус Ал-Азҳарнинг араб тилини халқаро миқёсда оммалаштиришга қаратилган лойиҳалари доирасида амалга оширилганини таъкидлади.

Тадбир давомида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Наҳла ас-Саидий Тошкент ислом институти билан академик алоқаларни мустаҳкамлаш ва қўшма дастурларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик меморандумини имзолаш ташаббусини илгари сурди.


Ўз навбатида, Тошкент ислом институти вакиллари дастур юқори савияда ташкил этилгани учун Ал-Азҳар университети раҳбариятига миннатдорлик билдирдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Тошкент ислом институти ўқитувчилари Ал-Азҳар университетида малака оширдилар
Ўзбекистон янгиликлари