Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Ноябр, 2024   |   19 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:55
Қуёш
07:17
Пешин
12:14
Аср
15:19
Шом
17:03
Хуфтон
18:20
Bismillah
20 Ноябр, 2024, 19 Жумадул аввал, 1446

Нишонга урилган гаплар: “Фақирлик – олийжаноб нафсларни хор қилолмайди. Бойлик – пасткаш нафсларни олийжаноб қилолмайди”

13.02.2019   3925   1 min.
Нишонга урилган гаплар: “Фақирлик – олийжаноб нафсларни хор қилолмайди. Бойлик – пасткаш нафсларни олийжаноб қилолмайди”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган. 

*****

Ҳақиқий дўстлар ўз муҳаббатларини бахтиёр лаҳзаларда эмас, қийин лаҳзаларда кўрсатадилар.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ҳаётингга кўплаб инсонлар кирадилар ва чиқадилар. Аммо ҳақиқий дўстларгина қалбингда яхши из қолдирадилар.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Бир кун безовта бўлиб яшаш инсонни бир ҳафта ишлагандан кўра кўпроқ чарчатади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Фақирлик – олийжаноб нафсларни хор қилолмайди. Бойлик – пасткаш нафсларни олийжаноб қилолмайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Агар сочларинг ададича дўстларинг бўлса ҳам мақтанма. Уларга ишинг тушса, ўзингнинг сочсиз одамлигингни билиб оласан.

“Фикр дурдоналари”

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Нордон узумни нега табассум билан едилар?

20.11.2024   2969   1 min.
Нордон узумни нега табассум билан едилар?

Кунларнинг бирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир фақир киши узум олиб келди. У зот узумни еб табассум қилдилар. Кейин қайта-қайта еявердилар. Буни кўрган ҳалиги киши янада хурсанд бўлаверарди. 
Саҳобалар бу ҳолатни ҳайрон бўлиб кузатишар эди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар доим олиб келинган ҳадялардан уларга ҳам улашар эдилар. Лекин бу сафар бўлишмадилар. У зот ҳамма узумни еб қўйдилар ва идишни фақир одамга қайтариб бердилар. Ҳалиги киши хурсанд бўлиб уйига қайтиб кетди.
Саҳобалардан бири: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега биз билан бўлишмадингиз” деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилиб: “Фақир одамни юзидаги хурсандчиликни кўрдиларми? Узумни татиб кўрганимда узум нордон экан. Мен уни сизларга берганимда сизлардан бирортангиз узумни нордон эканини айтиб қўясизлар деб қўрқдим. Бундан узум олиб келган одам ҳафа бўлиши тайин эди”, дедилар. 
 Ҳақиқатдан ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қилган ишлари ибрат эди.     

Акбаршоҳ РАСУЛОВ таржимаси