«Менга дуо қилинг ва сизга ижобат қилурман... »
(Ғофир сураси, 60-оят).
Дуо сўзи арабчадан таржима қилганда - илтижо, сўраш, чақириш, тилаш, исташ каби маъноларни англатиб, банданинг Аллоҳ таолога энг яқин ва энг мақбул ҳолати ҳисобланади. Фуқаҳолар дуони ҳам ибодат санашади.
Ҳар куни Аллоҳ таоло ҳузурига биз бандалар томонидан қилинган миллиардлаб дуолар кўтарилади. Аммо, базида кўпчилигимиз «нега дуоларим қабул бўлмаяпти?» дея куюниб, сиқилиб, сабабларини қидира бошлаймиз. Уламолар, банданинг дуоси Аллоҳ таоло ҳузурида қабул бўлишининг ҳам дуо қилишнинг бир нечта қоидаларини келтириб ўтишган:
Қуйидаги инсонларнинг дуосини ғанимат билиб, улардан дуо олишга шошилиш лозим:
Шунингдек мазлумлар дуосидан эҳтиёт бўлиш лозим. Ўзи учун ўлим ва бошқа балоларни сўраб дуо қилиш ҳам асло мумкин эмас.
Яна, Фарзанд ва аҳлияларининг зиёнига ҳам дуо қилиш, яъни қарғаш яхши эмас. Шундай инсонлар борки ҳатто унга зулм қилувчиларни ҳам қарғаб дуо қилишмайди. Чунки золимдан чекилган азият бу дунёда оғир бўлса-да, охиратда киши фойдасигадир.
Манбалар асосида Саидаброр Умаров тайёрлади
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Савол: Ота-онам мени мажбурлаб эрга бермоқчи, бола билан кўришдим ва кўнглим ғаш бўлиб қолди. Кейин истихора ўқишни бошладим ва барибир кўнглим юмшамади. Уйдагиларга тушунтирдим, лекин мени эшитишмаяпти. Мен қандай йўл тутсам бўлади?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Динимизда хотин-қизларни мажбурлаб эрга беришдан ман қилинган. Зеро, никоҳ икки томоннинг розилиги билан тузилади. Жувон бўлса, у билан очиқча гаплашилади, бокира бўлса, ундан изн сўралади. Бокира (розилик аломатлари билан) сукут қилса, бу унинг никоҳга изн бергани бўлади.
Барча фиқҳий манбаларимизда келин ва куёв ўз розилигини билдириши (ийжоб ва қабул) никоҳнинг асосий рукни экани баён қилинган. Келин-куёвдан бири никоҳга рози бўлмаса, никоҳ дуруст бўлмайди.
Ота-онанинг вазифаси эса фарзандини бойлик, мансаб ёки бошқа ғаразлар сабабли кўр-кўрона уйланиш ёки эрга тегишга мажбурлаш эмас. Балки фарзандига жуфт бўлаётган йигит ё қизнинг диёнати, хулқ-одобига ва касб-ҳунарига эътибор қилишдир.
Ўз ўрнида турмуш қураётган фарзанд ҳам ота-онасининг тавсиялари ўринли бўлса, қабул қилиши, қайсарлик қилмай уларнинг ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиши керак.
Хотин-қизларни мажбурлаб эрга бериш ҳолатларида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аёлга никоҳ ё ажралишни танлаш ихтиёрини берганлари маълум. Ҳатто бир ҳолатда қиз камбағал йигитни, ота-она эса бой йигитни танлаганида, у зот қизнинг ихтиёрини устун қўйиб:
لم ير للمتحابين مثل النكاح
«Бир-бирини яхши кўрганлар учун никоҳдан яхшиси йўқдир", дедилар (Имом Ибн Можа ривояти). Валлоҳу аълам"
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.